Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси томонидан ўтказилаётган “Ноябрь ойи – Араб тили ва Балоғат фанлари” фан ойлиги доирасида талаба қизлар ўртасида викторина танлови эълон қилинган эди.
Викторинада 1-2-3-курслардан бир қатор талаба қизлар иштирок этдилар. Улар 3 хил номинацияда беллашдилар: “Маҳоратли таржимон”, “Фаросат ва фасоҳат эгаси” ва “Замонавий тилшунос”. Талабалар бир неча ҳафта давомида бериб борилган викторина шартларини имкон қадар бажариб, ишларини ўз вақтида тақдим этдилар.
Бугун ана шу викторинанинг сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда устоз ва талабалар иштирок этди. Юқорида айтиб ўтилган номинациялар бўйича қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:
1. “Маҳоратли таржимон” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Ходжаева Муниса;
2-ўрин: Анварова Моҳигул;
3-ўрин: Ҳамроқулова Бибимуҳлиса.
2. “Фаросат ва фасоҳат эгаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Муҳаммадодилова Ислома;
2-ўрин: Комилова Малоҳат.
2. “Замонавий тилшунос” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Раҳмонова Соҳиба.
Шунингдек, Камолиддинова Ҳабиба, Тўйчиева Мухтасар ва Кадиркулова Рисолатларнинг викторинадаги иштирок эътироф этиб ўтилди.
Талабаларга икки дунё манфаатли илм, муваффақият ва зафарлар тилаймиз.
Тошкент ислом институти,
“Тиллар” кафедраси ўқитувчиси,
О.Маҳкамова