islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: атир саноати

Дарҳақиқат, мусулмонлар ўзларининг зоҳирий ва ботиний кўринишларининг поклигига эътибор беришарди. Ҳатто мусулмон табиблари поклик ва гўзаллик тўғрисида китоблар ёзишган. Уларнинг орасида Заҳровий номи ажралиб туради. Ҳозирги Испания давлатининг жанубида жойлашган Қуртуба (Cordoba) шаҳрида яшаб ўтган бу олим табиб ва машҳур жарроҳ бўлган. Ислом оламида биринчи бўлиб тажмил (гўзаллик) илми ҳақида ўзининг “Тасриф” номли китобини ёзди. Бу китобда Заҳровий Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллимнинг ҳадислари орасидан поклик, кийиниш, соч ва жисмга эътибор беришга тарғиб қиладиган ҳадисларни келтирган.

Заҳровий соч, тери, оғиз ва тананинг бошқа аъзоларини парваришлаш ва уларни шариат доирасида чиройли қилиш тўғрисида баҳс юритган. Шунингдек, олим ўша даврда тиш табобати кенг тарқалгани учун милкларни бақувват қилиш ва тишларни оқартириш йўлларини ҳам кўрсатган. Энг қизиқарлиси бу китобда бурунга сепиладиган ҳаво дорилари, оғизни ҳушбўйлаштирадиган суюқликлар ва қўлга суртиладиган ёғлар (крем) каби турли маълумотлар топилади. Кийимларни кийганда ширин ҳид таратиши учун уни бахур ўсимлиги тўла жойда сақлаш усулини биринчи бўлиб қўллаган шахс айнан Заҳровий эди. Ва яна китобда шиша идишларга ўхшаш махсус қолибларда сақланадиган муаттар ҳид таратувчи суюқликлар – ҳозирги замондаги атрлар авлодлари ва юзни куйиш иссиғидан ҳимоя қиладиган ёғлар (крем) ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Энг ажойиби шуки, буларнинг ҳаммаси бундан минг йил илгари кашф қилинган.

IX асрда Куфада туғилган машҳур табиб, сойдалий (фармацефт), кўз табиби, физик, кимёгар, геогриф ва риёзиётшунос олим ал-Киндий атирлар тўғрисида “Китаб киймиё ал-атр ват-тасъийдот” номли китоб тасниф қилган. Бу китоб мингдан зиёд атир ёғлари, муаттар сувлар турлари ва уларнинг тайёрланиш йўллари ҳақида маълумотлар келган.

Атир саноати Европага бир неча кўринишда кириб борган: савдогарлар, сайёҳлар орқали, ҳадялар тарзида ва салбчилар орқали. Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, ҳатто машҳур BBC агентлиги томонидан “What the Ancients did for us: The Islamic World” (Бизга қадимгилардан қолган нарсалар:Ислом олами) номли мақоласида қуйидагилар келтирилган: “Ислом тамаддуни ниҳоят Франция жанубидаги Haute Provence иқлимига кириб борди. У ерда 700 йил ўтиб атр саноати гуллаб яшнади”.

Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан

Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси

26150cookie-checkМусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: атир саноати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: