islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хушхабар: 2 та қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Тошкент ислом институти 402-гуруҳ талабаси Шодмонов Сирожиддин қори ва 404-гуруҳ талабаси Мадаминжонов Азимжон қори 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.

Сирожиддин қори 7 соат мобайнида, Азимжон қори эса 17 соат ичида 30 пора Қуръони каримни ёддан ўқиб хатм қилди.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Адҳам қори Юсупов, Содиқжон қори Қурбонов, Элёр қори Аҳматқулов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Хатм якунида Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Олий Маъҳадда анъанага айланаётган ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.

Сирожиддин ва  Азимжон қори ҳамда уларнинг устозларига ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.

ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров, проректор Умиджон домла Ходжаев, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси мудири, ТИИ Ахборот-ресурс маркази ходими Камолиддин Маҳкамов, Тафҳизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра ўқитувчилари Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Адҳам қори Юсупов, Содиқжон қори Қурбонов, Элёр қори Аҳматқулов ва барча иштирокчилар, биргаликда Қуръони карим хатми дуоси баробарида қори устозлар ҳамда Сирожиддин ва  Азимжон қорининг ҳақига дуолар қилдилар, Аллоҳдан юртимизга хайр-барака ва офият сўрадилар.

Сирожиддин қорига ректор Уйғун домла Ғафуров, Азимжон қорига Қуръон ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров Олий маъҳад жамоаси номидан 2 та ноутбукни ҳадя сифатида топширди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланмоқда. Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 15 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев ва Сардорбек қори Жиямуратов Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.

Шунингдек, аёл-қизлардан Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича ва Абдуллаев Фотима ҳам Аллоҳнинг каломини юқоридаги услубда ўқиб берган эди.

Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Зафар қори Маҳмудов

261650cookie-checkХушхабар: 2 та қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: