islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Aкадемия ректори ICЕSCОнинг ХIV Бош конференсиясида нутқ сўзлади

Хабарингиз бор, Қоҳира шаҳрида ICЕSCО ташкилотининг ХIV Бош конференсияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол қатнашди.

Нуфузли анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов нутқ сўзлади.

Aкадемия ректори ўз нутқида Ўзбекистонда сўнгги йилларда таълим тизимига катта аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлади. Инновацион технологиялар, ахборот технологиялари, коинотни ўрганиш, сунъий интеллект каби илм-фаннинг замонавий йўналишларида ҳам илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилаётганини алоҳида эътироф етди. Бунинг учун республикамизнинг барча ҳудудларида энг сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган IТ парклар, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлар ташкил этилганини қайд етди.

Бундан ташқари, маърузада Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда ICЕSCО ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. IСЕSCО томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Исломшунослик ва ислом сивилизациясини ўрганиш ICЕSCО” кафедраси ташкил этилгани ёшларнинг араб тилини чуқур ўрганишига ва бунинг натижасида буюк алломаларимизнинг қадим ноёб китобларини тадқиқ этишида муҳим аҳамият касб етаётгани эътироф етилди.

Шу билан биргаликда маданий мерос масалалари, юртимизда сақланаётган 100 мингдан ортиқ қўлёзма ва тошбосма асарлар орасида астрономия йўналишида турли тилларда 200 дан ортиқ қўлёзма асарларини ҳозирги кундаги замонавий илм-фанлар билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.

Aкадемия ректори ўз нутқида юртимизда ислом динини илмий асосда ўрганишга катта эътибор берилаётганини билдирди.

– Бугунги кунда Республикамизда ислом динини илмий асосда ўрганиш мақсадида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Самарқандда Ҳадис илми мактаби, Бухорода Мир Aраб олий мадрасаси каби ўнлаб илмий-маърифий муассасалар ташкил топди, – дейди Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори нутқи якунида конференсия ишига муваффақият тилади. Музаффар Комиловнинг нутқида таъкидланган юртимиздаги кенг миқёсдаги ислоҳотлар конференсия иштирокчилари олқишига сазовор бўлди.

263990cookie-checkAкадемия ректори ICЕSCОнинг ХIV Бош конференсиясида нутқ сўзлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: