islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муҳаммаб ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасасига ташриф

Тошкент ислом институтининг 92 нафар 4-курс битирувчилари жорий йилнинг 1 ноябрдан 26 декабргача бўлган давр оралиғида 10 та олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанлардан педагогик амалиётга ўтамоқдаларлар.

Шу муносабат билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла 13 декабрь куни Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган тўрт нафар талабаларнинг – Низаматдинов Тўлеген, Ережепов Ҳайтмурат, Ҳомидов Ҳикматуллоҳ, Орифхожаев Хожиаббос Олий маҳад талабалари билан учрашиб, улар ўтган дарслари таҳлил қилинди.

Дарсларни таҳлил қилиш жараёнида биринчи жуфтликда Низаматдинов Тўлеген 2-Б курс талабаларига Ақоид фанидан “ал-Фиқҳул акбар” китоби асосида “Аллоҳ таолонинг илми ва сифатлари ўзгармаслиги” мавзусини талабаларга тушунарли услубда тарс ўтди. Дарсда педтехнология услубларидан ақлий ҳужумдан фойдаланди.

Иккинчи жуфтликда Ережепов Ҳайтмурат 2-А курс талабаларига Ақоид фанини “ал-Фиқҳул акбар” китоби асосида “Бандаларнинг барча феълларини Аллоҳ таоло яратиши” мавзусини жуда қизиқарли ва содда услубда талабаларга очиқ дарс ўтиб берди.

Орифхожаев Хожиаббос 1-А курс талабаларига Араб тили фанидан Мукаммал Сарф китоби асосида “تفاعل” бобининг хусусиятлари мавзусини талабаларга очиқ дарс ўтиб берди.

Учинчи жуфтликда Ҳомидов Ҳикматуллоҳ 1-Д гуруҳ талабаларига Араб тили фанидан Шифоҳия китоби асосида очиқ дарс ўтиб берди.

Бундан кейин мазкур тўрт нафар педамалиёт ўтаётган талабалар ва мадраса ўқитувлари иштирокида очиқ дарслар таҳлил қилинди ва керакли тавсиялар берилди. Муҳаммад ал-Беруний мадраса талабаларини яхши яхши баҳолалар тамомлаб кейин олий диний таълим даргоҳларида ўқишни давом эттиришга тарғиб қилинди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидаги ўқиш шароитлари ва ўқув жараёнига оид бошқа нарсалар ҳам муҳим маълумотлар берилди.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” каефдраси мудири С.Примов

264360cookie-checkМуҳаммаб ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасасига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: