islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилди (Фото-видео лавҳалар)

Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирни ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров талабаларга мусобақада мувафаққият тилади. ЎМИ матбуот хизмати мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов мусобақа хайрли ва баракали бўлишини ҳамда устозлар, қорилар ва ишитрокчилар ҳақига дуо қилиб берди.

Мусобақада қориларни:

▪️Жаҳонгир қори Неъматов – Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири;

▪️Исломхон қори Убайдуллаев – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

▪️Валихон қори Азимбоев – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

▪️Аҳмадхон қори Рашидов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

▪️Абдулбосит қори Қобилов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

▪️Элёр қори Аҳмадқулов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

баҳолаб бордилар.

Тадбирда Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев бошловчилик қилди.

Мусобақа мураттаб ва мужаввид йўналишида бўлиб ўтди. Ҳакамлар қориларнинг ҳифз, савт, тараннум ва тажвид бўйича илм ва маҳоратларига баҳо қўйдилар.

Мусобақа якунига кўра қўйидаги натижалар қайд этилди.

Мураттаб қорилар бўйича:

1-ўрин: Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, 3-курс талабаси:

2-ўрин: Аҳмадилло қори Ғофуржонов, 4-курс талабаси:

3-ўрин: Сирожиддин қори Шодмонов, 4-курс талабаси:

Мужаввид қорилар бўйича:

1-ўрин: Маҳмуджон қори Ашуров, 1-курс талабаси:

2-ўрин: Мадумаржон қори Маҳамаджонов, 1-курс талабаси:

3-ўрин: Фозилжон қори Акрамов, 3-курс талабаси:

Мусобақа Тошкент ислом институтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида онлайн узатилди.

Томоша қилинг:

ТИИ Матбуот хизмати

264510cookie-checkТошкент ислом институтида “Қуръон мусобақаси – 2021” кўрик-танлови ўтказилди (Фото-видео лавҳалар)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: