islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Азон айтинг…

Азон айтинг, баладроқ айтинг,
Диёримдан кетсин шайтонлар.
Азон айтинг, баландроқ айтинг,
Фаришталар қайтар юртимга.

Азон айтинг, баландроқ айтинг,
Қалблар ором олсин азондан.
Азон айтинг, баландроқ айтинг,
Ибодатга шошсин қадамлар.

Азон айтинг, баландроқ айтинг,
Масжидларга тўлсин одамлар.
Азон айтинг, баландроқ айтинг,
Руҳлар ором олсин азондан.

Азон айтинг, ҳуш калом айтинг,
Юртим бўйлаб янграсин азон.
Азон даъват, азон нур калом,
Юртим тинчдир, тинчликдир азон.

Юнусхўжа

26480cookie-checkАзон айтинг…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: