Республикада 2021 йил 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинган. Тошкент ислом институтида ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ўтказиш тадбирлари ишлаб чиқилган. Ойлик доирасида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ўртасида ёнғинга қарши тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда ва ёнғин хавфсизлиги чоралари ўргатилмоқда.
Ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ТИИ профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирокида семинар машғулот ўтказилди.
Мазкур семинарда Олмазор тумани Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ЁҲБ бўлими инспектори, капитан Ғайрат Ортиқов ва ўт ўчириш экипажи аъзолари маъруза ва кўргазмали машғулот билан иштирок этди.
Тадбирни ТИИ Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев кириш сўзи билан очиб, ўтказилаётган семенарнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.
Маърузачи Ғ.Ортиқов таъкидлаганидек, ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчилик кенг жалб қилинмоқда. Бироқ, ҳудудларда электр симларининг қисқа туташуви натижасида ҳам ёнғин ҳолатлари келиб чиқмоқда. Уларнинг олдини олиш учун эса, барчамиз ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз керак.
Маърузачи ўқитувчилар ва талабаларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништирди. Ёнғиннинг олдини олишга доир ўтказилаётган тадбирларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтишлар бериб, ёнғиннинг пайдо бўлиш сабаблари, ўчириш воситаларининг ишлатилиш тартиби, ёнғин ўчириш машинаси ва ундаги жаҳозлар, ўт ўчирувчи ходимлар ҳимоя кийими тўғрисида, ёнғин содир бўлганда дастлаб нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар орқали мавзу доирасида керакли маълумотлар берди.
Қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги ёқилғи маҳсулотлари, ҳар хил турдаги иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб боради. Бу эса, ўз навбатида, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газларидан заҳарланиб қолиш эҳтимоли ошишига олиб келиши мумкин.
Семинарда аҳоли ўртасида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида гапирилди. Таъкидланганидек, инсоният ҳаётида бирор кун йўқки, фавқулодда вазиятлар содир бўлмаса. Афсуски, барча техноген ҳолатдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабчиси инсоннинг ўзидир.
Маърузачи, шунингдек, ёнғин чиққан ҳолатларда, уй шароитида, ишхонада ва таълим муассасасида, кундалик ҳаётимизда бехосдан содир бўладиган фавқулодда вазиятларда қандай йўл тутиш зарурлиги ҳақида ҳаётий мисоллар билан гапириб, талабаларга тегишли тушунчаларни берилди.
Мутахассис ёнғин келиб чиққан ҳолатларда бирламчи ёнғин ўчириш воситасини ишлатиш ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.
Машғулот сўнгида талабалар ёнғин ўчириш ускунасини ишлатишни ўрганиб, ёнғин ўчириш машқини амалиётда синаб кўрдилар.
ТИИ Ёнғин хавфсизлиги бўйича
инструктори Абдужаббор Тошпулатов