Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналининг хабар беришича, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларии ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан қабристонлар жойлашган ҳудудларда диний маросимларни (жаноза, марҳумларни хотирлаш) ўтказишга мўлжалланган махсус жойлар ташкил этилади.
Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджетларига 3 млрд. сўмдан маблағ ажратилади.
Реконструкция қилиш ва таъмирлаш талаб этиладиган эски масжидлар рўйхати шакллантирилади ҳамда улар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 2018-2019 йиллар давомида реконструкция қилинади ва таъмирланади.
Қарорда белгиланган ишларни амалга ошириш мақсадида муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бажарилган ишларни назорат қилиш ва ҳисоботларни тақдим этишга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ушбу қарор матни билан www.lex.uz да танишишингиз мумкин.