islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Сизни соғиндим ё Расулуллоҳ

Ё Расулаллоҳ сизнинг туғилишингиз бутун оламни мунаввар этди. Сиз туфайли Аллоҳ таоло бутун оламга Ўз раҳмат нурларини ёғдирди. Ва бутун олам сизнинг нурингиз билан авф этилди. Ё  Расулаллоҳ,  ҳақиқатда сиз беназир хулқ соҳиби эдингиз. Ҳаётингизнинг ҳар бир куни биз учун ибрат намунадир. Бугун сизни соғиниб шу муборак ҳаётингизга назар солдик. Ё Расулаллоҳ сиз ҳақиқатда инсонлар билан гўзал муомала қилар эдингиз, сиз билан бир бор суҳбатлашган киши “Мен Расулаллоҳнинг энг яхши кўрган кишисиман”, деб мақтаниб юрар эди. Ё Расулаллоҳ сиз қўшниларингиз билан ҳам чиройли муомала қилар эдингиз. Улар сизга қанчалик азият беришсалар ҳам каромингизнинг кенглиги сабабли уларни кечириб юборар эдингиз. Бунга мисол қўшниларингиз бўлган Абу Лаҳаб Уқба ибн абу Муайд, Умар ибн абу Хамро ас-Сақофийлар, ё Расулаллоҳ улар сизга озор бериш учун турли ўлжалар билан ўзаро келишиб олар элар. Агар уларнинг бирортасининг уйига ахлат тўпланиб қолса ёки бирор жонлиқ сўйишса, уларнинг ичак-човоқларини эшигингиз тагига ташлаб кетишар ва бу ҳол ҳар куни давом этар эди. Сизчи, ё Расулаллоҳ, у нажосатларни муборак қўлларингиз билан олиб ташлар экансиз “қўшничилик ҳаққи шуми?”, дер эдингиз ва бошқа ҳеч бир сўз айтмас эдингиз. Ё Расулаллоҳ, сизнинг муборак қўлларингизга, жонларимиз, қўлларимиз фидо бўлсин. Бундай кечиримлилик, бундай шафоат фақат сизгагина хосдир ё Расулаллоҳ. Бу бадбахтлар сизнинг кечиримлигингизни нодонларча менсимай ўз ишларида бардавом бўлдилар. Ё Расулаллоҳ, сиз Каъба ёнида намозингизни адо этаркансиз, Каъба атрофида нодон қўшниларингиз сизни бу ҳолатда кўриб ичлари ёнарди. Шу пайт бир неча киши келиб Каъба ёнида туриб бир туяни сўйди ва ичак-човоқ, нажосатларини бир четга ташлаб кетишди. Шунда ҳалиги мушриклардан бир киши “Ким ҳозир мана шу нажосатни Муҳаммад сажда қилиб турган пайтда унинг устига қўйиб келади” , деди. Шунда энг яқин қўшнилари Уқба ўрнидан туриб “Мен ташлаб келаман деди. Ва сиз саждада бўлган пайтингизда, у бадбахт мунофиқ муборак елкангиз ва бошингизга  ўша нажосатларни ташлаб қўйди. Ё Расулаллоҳ, у нажосатнинг оғирлигидан саждадан бошингизни кўтара олмай қолдингиз. Қани энди уларни устингиздан олиб ташлайдиган бирор киши бўлса? Сизнинг бу ҳолатингиздан мушрик, кофир ва бадбахт бўлган қўшниларингиз ва атрофдагилар нодонларча кулар эдилар. Уларга худди сиз айтганингиз каби Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилсин. Ўша пайтда мусулмонлардан сизга ёрдам беришга ҳеч кимнинг қуввати етмас эди. Сабаби, ҳали мусулмонлар камчилик ва заиф ҳолатда эдилар. Ё Расулаллоҳ, шу пайт қизингиз Фотима келиб муборак елкангиздан у нажосатни олиб ташлаб кўзлари тўла ёш билан юзингизни ва сочларингизни қўллари билан артиб тозалар эди. сиз ўшанда “Йиғламагин қизим”, дея уни юпатар эдингиз ё Расулаллоҳ. Сиз етимлар билан ҳам чиройли муомалада бўлар эдингиз ва асъҳобларингизни ҳам етимлар билан чиройли муомалада бўлишга буюрар ва уларни молини ейишдан қайтарар эдингиз. Ва ”Мен етимларнинг отасиман”, дер эдингиз, ҳаттоки бир сафар бир етим болани кўнлини кўтаришлик учун муборак тиззангизни ерга қўйиб макка кўчаларида туя бўлиб елкангизга миндириб юрдингиз. Буни кўрган саҳобаларингиз йиғидан ўзларини тия олмай қолишган эди. ё Расулаллоҳ, ёшлик чоғингизда, Макканинг ёш болалари “Eй онажон”, дея сизнинг ёнингизда оналарига мурожаат қилишса, сиз ғамгин ерга боқар эдингиз. Ва қанча-қанча кечалар “онажон”, дея қилган нолангизни ва кўзёшларингизни Макка шамоллари Абво томон олиб кетар эди. Ё Расулаллоҳ, сиз сабабли бизлар, оналаримизни “онажон” ва оталаримизни “отажон”, дея чақирадиган бўлдик. Ё Расулаллоҳ, сизга ота-онамиз, жонимиз фидо бўлсин. Сиз қариндош-уруғ алоқаларини тиклар эдингиз, аҳлларингизга ҳам чиройли муомала қилар эдингиз. Ҳаттоки уй ишларида уларга кўмак бериб турар эдингиз. Елкангизда Пайғамбарлик масъулияти турсада, оддий одамлар билан суҳбатлашишга ва уларнинг шикоят-у саволларини тинглашга вақт топар эдингиз. Қари кампир ёнингизга келиб, муборак қўлингиздан тутиб, ё Расулаллоҳ, ”сизда гапим бор” сизни бир томонга тортса, умга эргашиб кетаверар эдингиз. Биз сизни соғиндик  ё Расулаллоҳ, сизни кўришликка кўзларимиз, қалбларимиз муштоқ. Бир бор тушларимга кирсангизчи ё Расулаллоҳ. Мадина кўчаларида юрганингизда, нажжор қабиласининг кичик қизчалари хурсандчиликдан нима қилишини билмай қолишар эди. улардан: “Мени яхши кўрасизларми?”, дея сўрар эдингиз. Улар: “Сизни жуда яхши кўрамиз эй Аллоҳинг Расули”, дер эдилар. “Мен ҳам сизларни жуда яхши кўраман “, дея жавоб берар эдингиз. Бугун бизнинг замонамизда яшаётган қанчадан-қанча ёшлар бор, улар нажжор қавмининг қизлари эмасдирлар балким, лекин улар, сизни жуда яхши кўрадилар. Уалар сизни уларданда кўпроқ яхши кўришларига  кўзларидан оқаётган ёшлар ва сизга йўллаётган саловоту саломлар гувоҳдир. Ассалому алайка ё Расулаллоҳ, ассалому алайка ё Ҳабибаллоҳ, Ассалому алайка ё хойри холқиллаҳ!

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти
4-Б курс талабаси Музробов Тўрахон

26950cookie-checkСизни соғиндим ё Расулуллоҳ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!