islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом академиясидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 2-босқич битирувчиларига сертификат топширилди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси анжуманлар залида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 2-босқич тингловчилари учун битирув тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори Давронбек Махсудов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, институт “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири , “Қуръони карЖаҳонгир Неъматовим ва тажвид” бўлими бошлиғи Муҳаммад Акмалхон Шокиров, ўқув курси ўқитувчилари ҳамда 120 нафар тингловчи ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Битирув тадбирини Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори Давронбек Махсудов табрик сўзи билан бошлаб берди. Мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, жумладан, ташкил этилган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари фаолияти ва уларни муваффақиятли битираётган тингловчилар яна бир бор қутланди.
Шундан сўнг, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти билан ҳамкорликда ташкил этилган 3 ойлик “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсини тамомлаган 2-босқич тингловчиларига сертификат ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

1.Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА). Манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11 уй. Тел.: (99) 906-87-27;
2.Жиззах вилояти вакиллиги. Манзили: Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласи, Ўратепалик кўчаси. Тел.: (97) 325-72-43;
3.Жиззах вилояти вакиллиги. Манзили: Зомин тумани, Ш.Насриддинов кўчаси. Тел.: (97) 328-63-40
4.Қашқадарё вилояти вакиллиги. Манзили: Қарши шаҳри, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй. Тел.: (91) 222-03-03;
5.Фарғона вилоят вакиллиги. Манзили: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 177-уй. Тел.: (90) 272-60-06;
6.Фарғона вилоят вакиллиги. Манзили: Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй. Тел.: (93) 975-15-82.

 

 

ТИИ Матбуот хизмати

270691cookie-checkИслом академиясидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 2-босқич битирувчиларига сертификат топширилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: