islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Энг яхши мақола” танлови эълон қилинади

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли талабаларнинг салоҳиятини намоён этиш мақсадида “Энг яхши мақола” танловини эълон қилади.
Танловга ватанпарварлик, инсонпарварлик, одоб-ахлоқ, аждодлар илмий меросини ва ислом асосларини ўрганиш каби масалаларни қамраб олаган ўзбек тилидаги мақолалар қабул қилинади.
Танлов институт талабалари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар мақолаларни “Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими”га 99 690-92-26 ва 94 268-68-92 телеграм номерига 2022 йилнинг 20 январь куни соат 16:00 га қадар топшириши лозим.
Тақдим этиладиган мақолалар А4 (210х297) форматли оқ варақнинг бир томонига 1,5 интервалда “MS Word, Times New Roman” 14 шрифтда ёзилади ва уни ёзиш жараёнида қуйидаги ҳошиялар ўлчамига риоя қилиш зарур: ўнг томондан – 1,5 см, чап томондан – 3 см, юқоридан – 2 см, пастдан – 2 см. Мақолалар энг 3-5 бетдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Мақоланинг номи бош ҳарфларда ўртада кўрсатилади. Кейин 1 интервал ташлаб муаллифнинг исм-шарифи ва курси ҳам гуруҳи ёзилади. Сўнгра 1,5 интервалдан кейин мақоланинг асосий матни берилади.
Мавзуга тегишли бўлган мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Энг яхши мақолалар институт сайтида эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.

Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

271060cookie-check“Энг яхши мақола” танлови эълон қилинади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: