islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳаднинг “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси Фарғона вилояти филиали биринчи битирувчиларига сертификат топширилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамда унинг ҳамкори Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг биринчи тингловчилари учун битирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари бўлим мудири М-А.Шокиров, Бувайда тумани бош имом хатиби Аҳмадхон домла Низомов, Фиқҳ илми мактаби ўқитувчиси Иброҳимжон домла Қодиров, Аҳмадуллоҳ домла, имом хатиблар, Бувайда филиали мутасаддилари, битирувчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди.

Битирувчиларга ўқув курсларини тамомлаганлиги тўғрисида сертификат билан бир қаторда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳадя этилган Қуръони карим берилди.

Бувайдада “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси очилишида кўрсатган ҳомийлик ёрдами, мусулмонларга Аллоҳнинг Каломини ўргатишдек савобли ишга қўшган ҳиссаси учун бувайдалик тадбиркор Рахматилла Кимсановга Тошкент ислом институти номидан ташаккурнома ва Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг “Тарихий Муҳаммадий” китоблари тақдим қилинди.

 

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

1.Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА). Манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11 уй. Тел.: (99) 906-87-27;

2.Жиззах вилояти вакиллиги. Манзили: Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласи, Ўратепалик кўчаси. Тел.: (97) 325-72-43;

3.Жиззах вилояти вакиллиги. Манзили: Зомин тумани, Ш.Насриддинов кўчаси. Тел.: (97) 328-63-40

4.Қашқадарё вилояти вакиллиги. Манзили: Қарши шаҳри, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй. Тел.: (91) 222-03-03;

5.Фарғона вилоят вакиллиги. Манзили: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 177-уй. Тел.: (90) 272-60-06;

6.Фарғона вилоят вакиллиги. Манзили: Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй. Тел.: (93) 975-15-82.

ТИИ Матбуот хизмати

 

271340cookie-checkОлий маъҳаднинг “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси Фарғона вилояти филиали биринчи битирувчиларига сертификат топширилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: