islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

РАВЗАИ МУТАҲҲОРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

Равзаи Мутаҳҳора пайгамбаримиз с.а.в.нинг қабрлари ва минбарлари орасидаги жойдир. “Равзаи Мутаҳҳаро ” арабча соз болиб “Соф бог” деган маънони англатади.  Бу ном Пайгамбаримиз с.а.в. нинг “Уйим билан минбаримнинг ораси жаннат богларидандир. Минбарим эса жаннатнинг устидадир ” деган ҳадисларидан келиб чиққан. Бу ерда оқилган намоз бошқа ерларда оқилган намоздан ҳадисга кора афзал саналади. Абу Дардо р.а.дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в.: “Масжидул Ҳаромдаги бир ракат намоз юз минг намоздир, менинг бу масжидимда ўқилган бир ракат намоз мингта намоздир ва Байтул Мақдисда ўқилган бир ракат намоз беш юз намоздир”, – дедилар.Мусулмон киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидига боришни истаса, қуйидаги амалларни бажариши маъқулдир:

-Пок ҳолда болиш, таҳоратли болиш,ёқимсиз ҳид билан  ташрифдан сақланиш, ҳушбойлик суртиш.

– Киришни чогида ўнг оёг билан бошлаб

بسم الله , والصلاة والسلام على رسول الله , اللهم افتح لي أبواب رحمتك

деб айтиш;

– Таҳийятул масжид намозини оқиш;

– Намоз оқиб болгач набий а.с. қабрлари томонга бориш;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари олдида туриб, хушмуомалалик билан овозларини пастроқ қилиб, сўнгра “Ассалому алайкум, эй Аллоҳнинг пайғамбари “деб салом бериш;

– Сонгра масжид ичида издиҳомга сабаб болмаслик учун одамлардан узоқда қиблага юзланиб дуо, зикр ва Қурон қироати билан машгул болиш ;

Шу билан бирга қуйидаги амаллардан четланиш лозим :

– Ён атрофдаги бошқа мусулмонларга озор бериш;

– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари олдида  овозни баланд кўтариш;

– Мадинага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини зиёрат қилиш ниятида бориш;

–  Пайгамбаримиз ва икки саҳобалари қабри бор болган ҳужрани тавоф қилиш ёки опиш, минбарни силаш ;

-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва бошқалардан муҳтожликни бартараф этишини, дардга учраган кишига енгиллик бериши, беморга шифо бериш, шафоат сўраши ҳаромдир чунки буларнинг барчаси фақат Аллоҳдан сўралади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни амалларимизни қабул қилсин ва ушбуларга амал қилишда ихлосни ато этсин.

 

Тошкент ислом институсти талабаси Дадажонова З

277550cookie-checkРАВЗАИ МУТАҲҲОРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: