islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни – International Day of Women and Girls in Science

2015 йил 22 декабрь БМТ Бош Ассамблеяси 11- феврални – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни сифатида  нишонлаш бўйича резолюция қабул қилди. Унда  барча ёшдаги хотин- қизларнинг  ушбу соҳалардаги иштироки, уларнинг хуқуқ ва имкониятларининг кенгайишига зарур бўлган шароитларни юзага келтиришдан иборат. 

Бу кун шунингдек, аёл- қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда ҳал қилувчи ва муҳим ўринга эга эканликлари ва уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиш ҳамдир. Ушбу сананинг нишонлаш тадбирлари дунё бўйлаб ЮНЕСКО томонидан амалга оширилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Иймон” китобларидан аёллар ҳуқуқи ҳақида шундпй фикрлар келтирилган:

“Ислом аёл кишига таълим олиш ва маданий савиясини ошириш ҳаққини берди ва эркакларни бу ишга масъул қилди. Илм талаби эркак-аёлга баробар фарзлигини, қизларига ва сингилларига таълим-тарбия берган киши жаннатга ҳақли бўлишини, аввалги авлод мусулмон аёллари эрларидан, бошқа устозларининг оммавий дарсларида олаётган илм-маърифатга қаноат ҳосил қилмай, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаламдан аёллар учун алоҳида илм-маърифат мажлислари қилишни сўраганлар. Уларнинг бу илтимослари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан дарҳол қондирилган”.

Мавзу бўйича мамлакатимиз мисолида сўз юритадиган бўлсак, хотин- қизлар Ўзбекистон аҳолисининг 50,3 % ташкил қилади. Юртимизда мактабгача, ўрта, ўрта –махсус, олий таълимнинг самарали тизимида аёл-қизларнинг таълим олиш хуқуқини тўлиқ таъминлаш муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугун  аёллар таълим, маданият ва ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли улуш қўшмоқдалар.

Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жабҳаларда ўзларининг кучли интеллектул салоҳиятларини намойиш этишган ва бу чет эллардаги кўплаб илмий марказлар томонидан ҳам  юксак баҳоланади.

Мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғликни сақлаш, санъат ва маданият соҳаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг  улуши 72% фоизни ташкил қилади. Бу эса, аёл-қизларимизни ҳар томонлама иқтидорларини намоён этишларида қўллаб-қувватлаш аҳамиятли ва долзарб эканини англатади.

Бугунги кунда аёлларимизнинг салмоқли қисми нодавлат нотижорат ташкилотларининг таълим, репродуктив саломатлик, касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, атроф-муҳитни ҳимоялаш каби соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

 

Тошкент ислом институти бўлим бошлиғи

 Дилшод Насиров

279490cookie-check11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни – International Day of Women and Girls in Science

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: