islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар”

Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент ислом институтида “Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувда талаба қизларимиз йирик дин ва жамоат арбобларидан бири,  Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг сулола вакилалари билан учрашди.

Бу тадбирда Зиёвуддин домланинг фарзанд анжумандларидан Анисахон ая ва Мухлисахон аялар ва келини Рафиқахон опанинг ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизларимиз учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Анисахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошларига солган оғир  машаққатлари, илм-фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақида талабаларга кенгроқ маълумот бериш мақсадида тўлқинланиб гапирганларида ҳамманинг кўзига ёш қалқиди.

Тадбирда, талаба қизлар устоз сулоладан ўтганларнинг хотирасига бағишлаб, хатми Қуръон дуолари ва ўзлари таёрлаган ҳазратнинг илм-дин соҳасида амалга оширган ислоҳотлари, ҳаёт йўллари хақида маълумотларни ўзида мужассам этган слайдларни тақдим этди.

Шунингдек, тадбир сўнгида ЎМИ таълим ва кадрлар бўлими ходимаси З.Қосимова сўзга чиқиб ҳазрат ҳақида хотираларини меҳмонлар билан ўртоқлашди. Меҳмонларнинг хотира суҳбати даврага ўзгача файз  бағишлади. Талаба қизларнинг таъсуротлари бир олам бўлиб, келгуси ҳаётида мана шундай улуғ инсонлар каби хайрли амаллар йўлида хизмат қилишни мақсад қилдилар.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича

услубчи З.Суярова

27960cookie-check“Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: