Мақолани сарлавҳасига кўзингиз тушиб: “Ия, Ўрини ҳам энг ёмони ва ёмонроғи бўларканми?” дерсиз. Албатта бўлади дейман.
Ўғрилик ўзи ёмон иллат бугунги кунда жуда кўпчилигимиз билиб-билмай ўғрилик қилиб қўйябмиз. “Қанақасига ахир?” дерсиз. Мен моддий бойликларни ўғирлаш ҳақида айтганим йўқ балки улардан ҳам қимматроқ нарса “Вақт ўғрилари” ҳақида гапирмоқчиман. Барчамизнинг ҳам вақтимиз қийматли, уни ҳуда-беҳудага сарфламаслигимиз керак, агар бўш бўлсангиз уни фойдали нарсага сарфланг. Чунки НАбий с.а.в: “…машғул бўлишдан олдин, бўш вақтни қадрини бил!” деганлар. Вақтимизни фойдали нарсаларга сарфлашга тўсқинлик қиладиган бази ташқи таъсирлар ҳам борки, мен уларни “ўғри” деб айтдим.
Устозларимиз айтадиларки: “Энг ёмон ўғри – талабанинг вақтини ўғирлаган одамдир. Чунки ўғри қўлингиздаги пул ёки матоҳни ўғирласа уни ўрнини тўлдиришингиз мумкин. Ёхуд, ўша ўғрини тутсангиз, қайтариб олишингиз ёки тўлатишингиз мумкин. Лекин толиби – лимнинг вақтини олган инсон ўрнини ҳеч нарса билан тўла олмайди.”
Толиби илмни вақтини қандай олиш мумкин?
Жуда арзимас нарсалар билан, масалан, уни олдига келиб, дарс вақтидан қолдириш ёки телефон орқали суҳбатни узоқ қилиш, турли-хил маросимларга ҳоли-жонига қўймасдадн туриб олиш. Тўғри бу нарса, яъни ҳурмат қилиб чақириши яхши, лекин уни бундан ҳам муҳимроқ дарслари бор ахир. Оша сиз учун сарфляган вақтини эҳтимол бутун инсониятга фойдали бир нарса қилиб қолдириши мумкин бўлади. Бу билан сиз, бутун инсониятга зарар берган бўласиз. Сиз вақтини олаётган ўша пайт эҳтимол унга бошқа пайтда келмайдиган, илҳом келиб турган вақтдир. Демоқчиманки, толиби илмни илм олиш даврида вақтини ўғирлашдан имкон қадар эҳтиёт бўлишимиз керак. “Энг ёмон ўғрилар” сафида бўлиб қолмайлик. Салафи-солиҳларимизни ҳаётларига қарасак, вақтларини нақадар ғанимат билганликларига гувоҳи бўламиз.
Хаттоки, ўзини вақтини беҳуда сарфлашдан қайтарилган экан, бировнинг ҳаққида ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз керак.
4-курс талабси Тожиқулов Умрзоқ