islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саҳобалар йўлчи юлдуз кабидир…

Улуғ саҳобалар ҳаёти  ўн тўрт асрдан буён мўмин-мусулмонлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки улар илк мусулмонлардир. Бу йўлда улар молларини, жонларини ҳам аямаган,   қийинчилик ва машаққатларга бардош бериб ислом учун бемисл хизмат қилганлар. Улар Пайғамбар (сав) билан асри саодатда  яшаганлар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) га оятлар нозил бўлишини ўз кўзлари билан кўриш бахтига муяссар бўлганлар.  Қуръон оятларини айнан ўзларидан эшитганлар. Қуръон илмини ҳамда иймон таълимотини ҳам муборак оғизларидан эшитиб  ўрганганлар. Расуллуллоҳ (сав) уларга айнан шундан таълим бердилар. Ул зот уларни хослаб «Саҳобаларим» дея таъриф берганлар. Саҳобалар Аллоҳ таолонинг бандаларини ичидан танлаб олинган жамоатдирлар. Аллоҳ таоло улардан рози бўлган ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлган кишилардир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

«Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар» деб марҳамат қилган. (Баййина сураси 8-оят).

Яна бир оятда бу жамоатни аломати ўлароқ Таврот ва Инжилда ҳам баён қилинган эди.

яъни  « …. ана ўша , Таврот ва Инжилдаги мисолларидир » дея марҳамат қилган. (Фатҳ сураси 29-оят).

Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ (сав) нинг қуйидаги сўзлари билан башоратланганлар. Ул зот улар ҳақида «Саҳобаларим йўлчи юлдуз кабидир, уларни қайси бирига эргашсангиз ҳам тўғри йўлни топасиз» деб марҳамат қилганлар. Яна бир сўзларида улар тўғрисида ёмон гапиришдан эҳтиёт бўлишга чорлаб «Саҳобаларим тўғрисида Аллоҳга тақво қилинглар, саҳобаларим тўғрисида Аллоҳга тақво қилинглар, Мендан кейин уларни гапларингизда нишон қилиб олманглар. Ким уларни яхши кўрса ,Мен уларни яхши кўраман, Ким уларга ғазаб қилса, Мен уларга ғазаб қиламан. Ким уларга озор берса, Менга озор берибди, ким Менга озор берса Аллоҳга озор берибди, ким Аллоҳга озор берса  Аллоҳ уни тутиши-жазолаши тез бўлади» деган эканлар.

Аҳли сунна вал жамоага кўра ҳам «Саҳобаларнинг ҳаммалари адолатли зотлар» дея эътиқод қилинади.

 

281250cookie-checkСаҳобалар йўлчи юлдуз кабидир…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: