islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТАРБИЯ ОСТОНАДАН БОШЛАНАДИ

Бола ота – онаси ҳузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота – онаси ва мураббийси шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг гуноҳи валийсига бўлади. Валий уни сақлаши, таълим – тарбия бермоғи лозим. Унга яхши ахлоқларни ўргатсин. Уни ёмон болалардан сақласин. Неъматларга қизиқишга одатлантирмасин. Уни зебу зийнатга ружуъ қўйишга қизиқтирмасин. Токим катта бўлганда зебу зийнат ортидан юриб умрини зое қилмасин.
Ота – она болани кичиклигидан, умрининг аввалги кунларидан эҳтиёкорлик билан кузтаиб бориши керак. Уни фақатгина диндор ва ҳалол ейдиган аёлга эмиздирсин. Ҳаромдан ҳосил бўлган сутда барака бўлмайди.
Болада пайдо бўладиган сифатларнинг аввалгиси таомга ўчлик бўлади. Шунинг учун ота – она унга овқатланиш одобларини таълим берсин.
Баъзи вақтларда фақат нон ейишга одатлантирсин. Токи нонга бошқа нарсани қўшиб емоқни лозим деган хаёлга бормасин.
Ота – она боласига кўп овқат ейишни ёмонлигини сингдиради. Кўп таом емоқ ҳайвонлар иши эканини тушунтиради.
Ўғил болаларга оқ рангли кийимлар кийиш яхши экани, рангдор ва ипак кийимлар аёлларга хослиги тушинтирилади. Болани сернеъмат ҳаёт кечиришга одатланган болаларга қўшмаслик керак бўлади.
Вақти келганда мактабга бериб Қуръон, ҳадис ва яхшиларнинг қисаларини таълим бериш бошланади. Шу тариқа унинг қалбига аҳли солиҳларнинг муҳаббати солинади. Ишқнинг зикри бор шеърларнинг ёдлашига йўл қўйилмайди.
Боладан яхши хулқ ва мақтовга сазовор иш содир бўлса, уни тақдирлаш ва хурсанд бўладиган нарса ила мукофотлаш ҳамда одамлар ҳузурида мақташ лозим.
Баъзи ҳолатларда мазкур ишларга хилоф нарсани қилса, ўзини билмаганга солиб унинг айбини ошкор қилмаслик керак. Агар ўша номаъқул нарсани яна қайтадан қилса, ҳеч кимга билдирмай жазолаш ва одамлар билиб қолса уят қилишларини уқтирган яхши. Аммо жазони кўпайтириб юборилмасин. Чунки бу нарса боланинг бетини қатириб қўяди. Кейин уялмай ҳар нарсани қилишга одатланиб қолади. Ота боласи ҳузурида ўз ҳайбатини сақлаб туриши керак. Она боласини отаси ила огоҳлантириб турсин. Отангга айтаман каби гаплар билан. Кундузи ва бевақт ухлашга болани одатлантирмаслик керак. Бунда у дангасаликка ўрганиб қолади. Кечаси ухлашни ман қилинмайди. Аммо ётар жойини юмшоқ қилинмайди.
Бола ётоқ, кийим ва таомда дағалликка одатлансин. Бола дангаса бўлиб қолмаслиги учун пиёда юриш, кўп ҳаракат қилиш ва бандантарбияга одатлансин. Бола ота – онасининг бойлиги, таоми ва кийими ила тенгдошлари олдида фахрланишга одатланмасин. Бола ўзи билан бирга яшайдиганлар нисбатан тавозули бўлишга ва уларни ҳурматлашга одатланиши лозим.Болани ўзига ўхшаган болаларнинг нарсасини тортиб олишига йўл қўйилмайди. Унга бировнинг нарсасини олиш пасткашлик экани ўқтирилади. Болага тилло ва кумушга муҳаббат қўйиш ёмонлигини тушунтириш лозим. Болага ўтирган жойида туфурмаслик, бурун тозаламаслик, бировнинг олдида эснамаслик, бир оёғининг устига иккинчисини қўймаслик ва кўп гапирмаслик каби нарсалар таълим берилади. Болага камгап бўлиш, бошқаларнинг гапини диққат билан тинглаш, ўзидан катталарни ҳурмат қилиш, улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш ва одоб билан ўтириш каби нарсалар ўргатилади. Болани уят сўзларни гапиришдан ва уят сўзларни гапирадиганларга қўшилишдан ман қилинади. Зотан боланинг муҳофаза қилиш, уни ёмон улфатлардан сақлашдан иборатдир. Мактабдан қайтиб келганидан кейин болага чиройли ўйинлар ўйнашга шароит яратиб бериш керак. Бу ила у ўқишдаги чарчоғини ёзади.
Бола ота – онасига ва устозига итоат қилишга одатланиши жуда ҳам зарур. Бола етти ёшга етганда уни намоз ўқишга буюрилади. Ўрганиши учун таҳоратсиз юрмасликка одатлантирилади. Уни ёлғон ва хиёнатга яқин келмасликка одатлантирилади. Ўсмирлик чоғи яқинлашганда ундан ўша пайтда керакли бўладиган нарсалар талаб қилинади…
Ҳар бир мураббий билиб олиши лозим нарсалардан бири болани ёшлигидан аҳли солиҳ бўлиб ўсишига аҳамият бериш кераклигидир. Агар бу иш амалга ошса яхшилик боланинг қалбида тошга нақш солгандек собит бўлиб қолади.

Бунда ўтган салафи солиҳларимиздан ўрнак бўладиган тажрибалар кўп қолган. Саҳл ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади: деди. «Уни қандай зикр қиламан?» дедим. «Тилингни қимирлатмасдан, қалбингда уч марта, “Аллоҳ мен билан, Аллоҳ менга назар солиб турибди, Аллоҳ менинг гувоҳим” дегин», деди.
Мен у сўзлари бир неча кеча айтдим ва тоғамга хабарини бердим. У менга:
«Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди.
Мен уни ҳам қилдим. Бир муддатдан сўнг қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир ўтгандан кейин тоғам менга: «Мен сенга ўргатган нарсани ёдалб олгинда, то қабрга киргунингча уни давом қил», деди. Мен у ишни йиллар давомида узуликсиз қилиб юрдим. Уларнинг ҳаловотини ичимда топдим. Сўнгра тоғам менга: «Эй Саҳл! Аллоҳ у билан бирга бўлган, унга назар солиб турган ва унинг устидан гувоҳ бўлган одам, У зотга осий бўладими? Маъсиятдан ҳазир бўлс!» деди. Кейин мактабга бориб, олти – етти ёшимда Қуръонни ёд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечаларни бедор бўлиб ибодатла ўтказадиган бўлдим».
Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг тарбиясига, хусусан, руҳий тарбиясига кичиклигидан аҳамият бериш унинг яхши одам бўлиб етишишида қанчалар муҳим эканини яққол кўрсатиб турибди. Биз ҳам бундан ўрнак олишимиз керак.

“Имом Бухорий номидаги”

Тошкент ислом институти
4-курс талабаси Каримов Шерзод

282330cookie-checkТАРБИЯ ОСТОНАДАН БОШЛАНАДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: