islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Аёл дунёни тебратар”

 Агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда

ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз,

дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай

байрамни албатта ташкил этган бўлардик!”

Ш.М.Мирзиёев.

Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Зеро, баҳор, ҳам аёл, ҳам гўзаллик ифодасидир. Жаҳондаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади.

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институти 1-курс талаба қизлари билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл дунёни тебратар” деб номланган cуҳбат бўлиб ўтди. Унда аёл устоз-ходимлар ва талаба қизлар иштирок этди.

Тадбирда “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Хафизова талаба қизларни байрам билан табриклаган ҳолда, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида талаба қизларга тушунча бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда содир бўлаётган ижобий ислоҳотлар хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш билан ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидлади. Талаба қизларимиз диний билимларини мукаммал билишга интилганидек дунёвий билимлар, маънавий қадриятлар, миллий урф-одат ва ананаларимизни ҳам чуқур ўрганиши кераклиги суҳбат давомида айтиб ўтилди. Аёлни улуғлаган жамиятда яшаш бахтини насиб этганлиги учун Яратганга чексиз шукроналаримиз бўлсин. Суҳбат талаба қизлар томонидан ташкил этилган турли қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, тингловчиларга байрамона кайфият бахш этди.

Зеро, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Ҳар бир инсон, қаерда бўлмасин, қандай касб, қандай лавозимда ишламасин, қалби, юрагидаги жамики эзгу фазилатлари учун меҳрибон оналардан умрбод қарздордир.

Талаба қизлар билан ишлаш

бўйича услубчи З.Суярова

28240cookie-check“Аёл дунёни тебратар”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: