islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръони карим ва тажвид” курсининг навбатдаги босқичи якунланди

Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси анжуманлар залида тингловчилар учун битирув тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов, Ўқув ишлари бўйича проректор Зокиржон Рўзиев, Тошкент ислом институти “Таҳфиз-ул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Ж.Рўзиев, курс ўқитувчилари ва тингловчилар иштирок этди.

Учрашувда Зоҳиджон Исломов юртимизда Қуръони каримни ўрганиш учун берилган имкониятлар ва улардан фойланиш ҳақида тўхталиб, битирувчиларни курсларни муваффақиятли тамомлаганликлари билан муборакбод этди.

Тадбир якунида 60 нафар тингловчига “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида таълим олганликлари ҳақидаги сертификатлар топширилди. Шунингдек, фаол ўқитувчи ва тингловчиларга Академия ректори томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Қуръони карим ва тажвид” курслари давом этмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

284590cookie-check“Қуръони карим ва тажвид” курсининг навбатдаги босқичи якунланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: