islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

18-давра: Олий маъҳад “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси битирувчиларига сертификат топширилди

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 18-давра тингловчилари 3 ойлик курсни ўқиб тамомладилар. Олий маъҳадда 30 нафар эркаклар ҳамда 60 нафар аёл-қизлардан иборат битирувчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Қуръон тиловати билан бошланган тадбирни “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлим бошлиғи М-А.Шокиров кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда ТИИ проректори У.Ходжаев, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Ж.Неъматов, курс ўқитувчилари ҳамда битирувчилар иштирок этди.
Маросимда битирувчиларни табриклаб, курс фаолияти, Қуръон таълими ва ўрганувчиларнинг фазилати, масъулияти ҳақида У.Ходжаев ҳамда Ж.Неъматов маълумот берди.
Шу билан бирга, тингловчилар ҳам сўзга чиқиб, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ташкилотчилари ва раҳбариятига ўз ташаккурларини изҳор қилдилар.
Тадбир якунида битирувчиларга “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида ўқигани тўғрисидаги сертификат топширилиб, Қуръони карим ҳадя қилинди.
Маълумот учун, Тошкент ислом институтида Қуръони карим ва тажвид ўқув курси 2018 йилдан буён фаолият юритмоқда.
18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон фуқаролари курс навбатига ёзилиш учун ҳар шанба, соат 09:00-14:00 гача паспорт билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Олий маъҳад биносига ташриф буюришлари лозим.
Ўқув курси 3 ой давом этиб, навбати келган эркаклар ва аёл-қизларнинг 90 нафари гуруҳларга бўлинган ҳолда Тошкент ислом институтининг тажрибали қори устозларидан Қуръони карим ва тажвид бўйича сабоқ оладилар.
Ўзбекистон бўйлаб 3 та олий, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ва 5 та илмий мактабда, жами 18 та жойда Қуръони карим ва тажвид ўқув курси фаолият юритаётган эди, эндиликда эса Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 6 та филиали пойтахт ва вилоятларда очилди.

Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

1.Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА). Манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11 уй. Тел.: (99) 906-87-27;

2.Жиззах вилояти вакиллиги. Манзили: Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласи, Ўратепалик кўчаси. Тел.: (97) 325-72-43;

3.Жиззах вилояти вакиллиги. Манзили: Зомин тумани, Ш.Насриддинов кўчаси. Тел.: (97) 328-63-40

4.Қашқадарё вилояти вакиллиги. Манзили: Қарши шаҳри, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй. Тел.: (91) 222-03-03;

5.Фарғона вилоят вакиллиги. Манзили: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 177-уй. Тел.: (90) 272-60-06;

6.Фарғона вилоят вакиллиги. Манзили: Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй. Тел.: (93) 975-15-82.

 

ТИИ Матбуот хизмати

 

285271cookie-check18-давра: Олий маъҳад “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси битирувчиларига сертификат топширилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: