islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ота-оналар мажлиси: ҳар бир талабанинг ўқув, маънавий ва жамоавий ишлардаги 1-ярим йиллик натижалари эълон қилинди

Тошкент ислом институти 2017-2018 ўқув йилининг 1-ярим йиллик натижалари бўйича 3,5,6 март кунлари талабаларнинг ота-оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув ишлари бўйича проректор И.Ахроров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, 1-4 курс кураторлари ҳамда жами бўлиб 260 нафар ота-она иштирок этди.

Мажлисда ўқув йилининг 1-семестр натижаларига кўра, умуман дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ва институт ишларида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ талабаларга Тошкент ислом институти ректорининг “Мақтов ёрлиғи” ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди. Сурункали дарс қолдирувчи, мунтазам дарсларга кеч қолувчи ва ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилиб керакли тавсиялар берилди. Ўқув йили давомида “огоҳлантириш”, “хайфсан”, “қаттиқ хайфсан” олган талабаларга қайта шундай интизомий чоралар кўрилса, ўқишдан четлатилиши ҳақида ота-оналарга огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган ҳар ярим йилликдаги бундай ота-оналар йиғилиши талабаларнинг ўқишга бўлган муносабати, фанларни ўзлаштириш даражаси, жамоа ишларида фаоллиги, тартиб интизомга риоя қилиши, аъло ва яхши баҳоларга ўқиши учун ижобий таъсир қилади.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан

ишлаш бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов

28650cookie-checkОта-оналар мажлиси: ҳар бир талабанинг ўқув, маънавий ва жамоавий ишлардаги 1-ярим йиллик натижалари эълон қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: