islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Муслималар” ва “Мунисалар” “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” борасида беллашдилар

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талаба қизлари иштирокида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Ҳафизова ташаббуси билан “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” деб номланган интелектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар “Муслималар” ва “Мунисалар” деб номланган икки гуруҳга бўлиниб, рус классикларининг асарларида ислом динини ёритилиши хусусида беллашдилар. Ҳар бир гуруҳ ўзлари билган асарларидан намуналар келтирдилар. Жумладан, А.С.Пушкиннинг “Қуръонга тақлид” асаридан парчалар келтириш ва Л.Н.Толстойнинг ҳикоялари асосида тайёрланган саволларга жавоблар бериш бўйича беллашилди. Гуруҳлар ҳар бир шартда бир-бирларидан ортда қолмай ғолиблик учун курашди. Олийгоҳимизда тез-тез бўлиб турадиган “Билимлар беллашуви” тадбирлари ва фан ойликлари каби  танлов ғолибларининг олийгоҳимиз раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилаётгани ҳам талаба қизларимизни ҳар томонлама билимли, баркамол ва шижоат билан ўқиб изланишига  хизмат қилаётир.  Беллашувда икки гуруҳ ҳам бир хил балл тўплади ва дўстлик ғалаба қозонди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича

услубчи З.Суярова

28670cookie-check“Муслималар” ва “Мунисалар” “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” борасида беллашдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: