islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бобохоновлар сулоласини ёд этиб

Жорий йилнинг 12 март санасида Тошкент ислом институти фойесида “Бобохоновлар сулоласини ёд этиб” номли учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, ТИИ Манавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, ТИИ Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров ҳамда 60 нафар 1-курс А,Б,Д,Ж гуруҳ талабалари иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, уларнинг ўғиллари Зиёвуддинхон, набиралари Шамсиддинхонга бағшида қилинди.

Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров – Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг муфтийлик фаолияти билан биргаликда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ташкил этилишида қилган улкан хизматлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ташаббуси ва институт АРМ ижрочилигида муфтийлар сулоласи бўлмиш Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент Ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ва Шамсуддинхон Зиёвуддинхон ўғли Бобохоновларни хотирлаб уларнинг фаолиятига оид китоблар, журналлар ва фотосуратлар жамланмаларини кўргазмаси институт устоз ва талабаларига намойиш қилинди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан яна бир бор Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби ўтганларнинг ҳаққига хусусан дин соҳасига улкан ҳисса қўшган уламоларимизнинг руҳониятларига бағшида қилинди.

Манавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан

ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров

28770cookie-checkБобохоновлар сулоласини ёд этиб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: