Тошкент ислом институтида “Март ойи – фиқҳ ва фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан 2018 йил 13 март куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраевнинг 1 – “А” гуруҳга “Фиқҳ” фанидан “Савдодаги кўриш ихтиёри” мавзуида ўтказган очиқ дарси бўлиб ўтди.
Жўраев Фарҳод очиқ дарсда янги мавзуни Абу Барокат Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Канзул-дақоиқ” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан баён қилди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди.
Мазкур очиқ дарсга ЎМИ таълим бўлим мутахассиси Д.Абдурахманов, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор И.Ахроров, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Тиллар” кафедраси мудири Ф.Маманасиров, Мониторинг ва ички назорат бўлими мудири М.Насриев, ўқитувчилари Қ.Сидиқметов, Ҳ.Аманов, М.Муҳаммадсолиҳ ва кафедра кабинет мудири У.Мустанов қатнашиб, дарсни таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди.
“Диний фанлар” кафедра кабинет мудири
Урол Назар Мустофо