islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қаноат кўникмаси

Рамазоннинг инсон хулқ-атворига қандай таъсири бор? Бу ойда рўза ва бошқа ибодатлар орқали қандай фазилатларга эришиш мумкин? 

Рамазон, аввало, покланиш ойидир. Бошқа ойларда билиб-билмасдан қилиб юрган баъзи бир номақбул ишларимизни бу ойнинг шарофатидан  тўхтатамиз. Ўзимизни шунга ўргатамиз ва нафсимизни кўндирамиз. Рамазон тугагунча шу ҳолатда мустаҳкам туришга ҳаракат қиламиз. Ана шунда ички оламимизда ажиб бир ўзгариш бўлганини ҳис қиламиз.

Мисол учун, чақимчилик, бўҳтон, иғво, ғийбат, ёлғон, туҳмат, ҳасад, кибр,  риё каби инсонга нораво ўнлаб хислатлар борки, улар нафақат инсоннинг ўзига, балки ён-атрофидагилар, оила аҳли ва бутун жамиятга ҳам жуда катта зиён етказади. Одамлар орасига нифоқ, душманлик, фитна, бузғунчилик тушишига, оқибатда эса, эртага инсоннинг охирати барбод бўлишига ҳам сабаб бўлади. Рамазон ана шуларнинг ҳаммасидан парҳез қилиш — покланишга ўргатади. Рамазон рўзаси инсоннинг нафақат ўз вужудида кечаётган сокин ва осойишта моддий-маънавий ҳолатларни, балки ўзи каби бошқа бир биродаридаги ҳолатни ҳам ҳис қилишга, ўзгалар дардини худди ўзиники каби қабул қилишга ўргатади. Ҳадиси шарифларнинг бирида инсон ўзига раво кўрганини биродарига раво кўрмагунча комил мусулмон бўла олмаслиги таълим берилган.

Ҳар бир инсоннинг ҳолати Рамазондан олдин ва кейин солиштирилганда албатта фарқ бўлиши керак. Акс ҳолда, бу қутлуғ ойнинг беқиёс баракасидан маҳрум қоламиз.

Собиржон ­РУСТАМОВ,

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси

289920cookie-checkҚаноат кўникмаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: