Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар қуйидагилардир:
- Ийдул-фитр куни, Ийдул-азҳо куни ва ундан кейинги уч кун. Бу кунларда рўза тутиш ҳаромдир, чунки бу кунлар хурсандчилик кунларидир.
- Шак куни, яъни Рамазон киришидан олдинги кунда рўза тутиш.
- Рўза тутса ҳалок бўлишини била туриб рўза тутган одамнинг рўзаси.
- Аёлларнинг ҳайз ва нифос кўрган кунлари. Бу кунларда рўза тутиш мумкин эмас.
РЎЗА ТУТИШ МАКРУҲ БЎЛГАН КУНЛАР
Қуйидаги кунларда рўза тутиш макруҳдир:
- Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши (агар эр яқинликка ожизлик қиладиган даражада бемор бўлса, ёки рўзадор бўлса, ёхуд ҳаж ё умрага эҳром боғлаган бўлса, макруҳ эмас).
- Ашуро кунининг ёлғиз ўзида рўза тутиш.
- Жума кунини хослаб рўза тутиш.
- Шанба кунини улуғлаб рўза тутиш.
- Якшанба кунини улуғлаб рўза тутиш.
- Наврўз куни рўза тутиш.
- Меҳржон куни рўза тутиш.
- Узлуксиз ҳар куни рўза тутиш.
- Гапирмасдан рўза тутиш.
- Улаб (саҳарлик қилмай) рўза тутиш.
- Мусофирнинг қийналиб рўза тутиши.
Мавлянкулов Мурод Эргашевич
Тошкент ислом институти
Илмий тадқиқот фаолиятини
ташкил этиш бўлими муҳандиси