Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори Равшан Абдуллаев муаллифлигида “Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик” китоби нашр этилди. Олий таълим муассасаларига дарслик сифатида тавсия этилган ушбу китоб ислом иқтисодиёти, хусусан, ҳалол тижорат ва шерикчиликка бағишланган бўлиб, нафақат иқтисод йўналишидаги талабаларга, балки кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган. Китобда инсонларнинг ҳаётида кўп учрайдиган савдо-сотиқ, рибо, қарз, шерикчилик, ижара каби масалаларга алоҳида эътибор берилган.
Китоб Академия Ахборот-ресурс марказига ҳам тақдим этилган бўлиб, талабалар ундан қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати