Хабарингиз бор, айни пайтда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танлови ўтказилмоқда. “Тиловат” ва “Ҳифз” йўналишларида бўлиб ўтаётган мусобақанинг туман, вилоят босқичлари ниҳоясига етиб, навбат Тошкент шаҳридаги қориларнинг Республика босқичига чиқиш учун олиб борадиган баҳсларига ҳам етиб келдик. 18, 19 март кунлари пойтахтнинг “Миллий боғ” ҳудудида жойлашган “Наврўз” кошонасида Тошкент шаҳар босқичи ўтказилади. Мазкур мусобақада Тошкент ислом институтининг қори ва қория талабалари ҳам Республика босқичига чиқиш учун алоҳида ўзаро баҳслашадилар.
Бугун 17 март куни қори талабалар Олий маъҳад масжидида эртанги олий даражадаги мусобақага йўлланма олиш учун институт саралаш мусобақасида иштирок этмоқдалар.
Шундай қилиб, барча Қуръон ихлосмандларини “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” танловининг Тошкент ислом институти босқичини томоша қилиш учун 18, 19 март кунлари соат 9:00 да “Наврўз” кошонасига таклиф этамиз! (Томошабинлар мусобақа биносига эртароқ боришлари тавсия этилади!)
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни йигитлар ўз маҳоратларини намойиш қиладилар, 19 март куни эса аёл-қизлар мусобақалашадилар.
[…] хабар берганимиздек, 18 март куни “Наврўз” кошонасида “Ўзбекистон Қуръон […]