islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

22 апрель Халқаро оламни асраш куни

“Осмонлар ва  Ернинг хукмронлиги Аллоҳга тегишлидир. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир. Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.” (“Оли Имрон” сураси  189- 190- оятлар).

Халқаро оламни асраш куни ҳар йили 22 апрельда атроф-муҳитни қўллаб-қувватлашни намойиш этиш учун ўтказилинадиган тадбир ҳисобланади.

 Халқаро оламни асраш куни — БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида 2009 йил 22 апрель куни таъсис этилган ва 2010 йил 22 апрельдан  нишонланиб келинади.

 Ушбу сана  дунё бўйлаб кенг миқёсда нишонланади.Уни нишонлашдан асосий мақсад — ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш масалаларига, шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига аҳолининг эътиборини жалб қилишдир.

Бугунги кунда экология билан боғлиқ муаммолар глобал кўриниш касб этиб, муайян шароитга мослашган бир бутун экотизим йўқолиб кетишига олиб келаётгани ва бунга, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани жаҳон аҳлини ташвишга солмоқда.

Ҳар йили дунё миқёсида турли мамлакатларда атроф-муҳитни асраш, экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган турли анжуманлар ва тарбирлар ўтказилиниб келинади.

 Жумладан мустақиллик йилларида мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни бевосита тартибга солувчи 15 дан зиёд қонун, табиий ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш механизмлари ва шартлари, шунингдек, давлат экологик экспертизасини амалга ошириш, турли тоифадаги қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш ва уларда алоҳида фойдаланиш режимини ўрнатиш тартиб-тамойиллари ва бошқа масалаларни белгилаб берган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва ижроси таъминланиб келинмоқда.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларни етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Тошкент ислом институти

бўлим бошлиғи Д. Насиров

294220cookie-check22 апрель Халқаро оламни асраш куни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: