islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рамазон-2022: Олий маъҳаддаги таровеҳ намозларида хатми Қуръон якунланди

Қуръон ва Раҳмат ойи бўлмиш Рамазон ҳам тугаб бормоқда. Рамазон шиорларидан бири бўлган таровеҳ намозларидаги Қуръон хатмлари ҳам юртимиз масжидларида бирин-кетин якунланмоқда.

Тошкент ислом институтида Рамазон ойи давомида талабалар учун ифторлик дастурхонлари ёзилди, институтнинг Намозгоҳ масжидида устоз ва талабалар иштирокида таровеҳ намозлари ўқилди.

4-курс талабаси Исмоил қори Матёқубов ва 1-курс талабаси Исломжон қори Аъзамжонов институтнинг Намозгоҳ масжидида устозлари ва сабоқдошлари ҳузурида таровеҳ намозларида Қуръонни хатм қилдилар.

ТИИ раҳбарияти, устозлар, талабалар ва уларнинг оталари иштирок этган ифторликдан сўнг таровеҳ намозида Қуръоннинг охирги суралари ўқилди.

Хатмда сўнг ректор Уйғун домла Ғафуров, Таҳфизул Қуръон кафдераси мудири, қорилар устози Жаҳонгир қори Неъматов юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини, устозлар ва талабаларнинг икки дунёда азиз бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуога очдилар. Жумладан, устозлар ва талабалар Исмоил қори ва Исломжон қори ҳамда ота-оналари ҳақига дуо қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтининг 50дан ортиқ қори ўқитувчи ва талабалари Тошкент шаҳри ва вилояти масжидларида Рамазон-2022 таровеҳларида Қуръон хатмига ўтдилар.

▪️Жаҳонгир қори Неъматов, Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири:

▪️Абдулбосит қори Қобилов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси:

▪️Улуғбек қори Ҳасанов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси:

▪️Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Муҳаммад Амин қори Абдупаттаев, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Асадуллоҳ қори Аминжонов, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Ҳикматуллоҳ қори Ҳомидов, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Муҳаммад Юсуф қори Ҳомидов, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Мираббос қори Мирбобоев, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Саидбурҳон қори Фазлиддинов, Тошкент ислом институти талабаси:

▪️Нурислом қори Умбаров, Тошкент ислом институти талабаси:

 

ТИИ Матбуот хизмати

295170cookie-checkРамазон-2022: Олий маъҳаддаги таровеҳ намозларида хатми Қуръон якунланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: