islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қалбимнинг баҳори – Қуръон”

Тасвирий санъат ўқитувчиси 3-синф болаларига баҳор расмини чизишни тайинлади. Ҳамма болалар ўзларига ёққан, қалбларидаги энг чиройли баҳор манзарасини чизишди. Болаларнинг ҳаммаси устозларига ўзларининг ижодий ишларини топширар экан, бир қизалоқ Қуръон расми чизилган дафтарини олиб келди. Устоз: «Мен сизларга баҳорнинг расмини чизинглар дегандимку, нега сиз Қуръоннинг расмини чиздингиз?», дея ҳайратланиб савол берди. Кичкинагина қизалоқ ширин тили билан: «Менинг қалбимнинг баҳори – Қуръон. Онам менга шундай ўргатганлар», деб жавоб берди…

Субҳаналлоҳ, бу қандай солиҳа аёлки, ёшгина қизалоғининг қалбини Қуръонга шу қадар муҳаббат билан боғлаб қўя олса…

Бизнинг жаннатмакон юртимизда ҳам ана шундай Қуръонга муҳаббатли оналар ва Қуръонга муҳаббатли фарзандлар кўпаяверсин!!!

3-курс талабаси

Нуриддин Муҳаммаджон

29640cookie-check“Қалбимнинг баҳори – Қуръон”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: