islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

“Ризқни садақа ила қидиринглар!”

Бир киши дўконга кириб, баққолдан сўради:

-Бананнинг бир килоси неча пул?

– 600 лира.

-Олмачи?

-500 лира – жавоб берди баққол…

Сўнг дўконга баққол танига бир аёл кирди ва сўради:

– Бананнинг бир килоси неча пул?

– 200 лира.

– Олмачи?

– 50 лира – жавоб берди баққол.

Алҳамдулиллаҳ – деди аёл. Воқеани кузатиб турган аввалги харидорнинг капалаги учиб, ғазабдан кўзи қизариб, баққолга энди қаттиқроқ тегиб қўймоқчи бўлган эди. Баққол унга кўзи билан “мени бироз кутиб туринг, шошманг”, деган ишора қилди. Сўнг аёлга бир кило банан ва бир кило олмани 250 лирага бериб юборди. Аёл хурсанд бўлиб, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукр, энди буни болаларим маза қилиб ейдилар, деган хаёлда уйига кетди. Аёл дўкондан чиқиб кетгач, баққол узр оҳангида ҳалиги кишига деди:

– Аллоҳга қасам, биродар, мен сизни алдаганим йўқ. Бу аёл тўрт етим фарзанднинг онаси. Шундай бўлсада, у ҳар қандай ёрдам-кўмакни рад этади. Ҳар доим ёрдам бермоқчи бўлсам, ҳеч қабул қилмайди. Мен бу ожиза аёл юзининг сувини тўкмаган ҳолда унга қандай ёрдам қилиш борасида кўп ўйладим ва охири шу йўл – нархни арзонлатишни маъқул топдим. Мен шундай қилайки, токи бу ожиза ўзини бирор кишига муҳтож эмас деб ҳис қилсин!.. Аллоҳ билан тижорат қилишни ва ўксик кўнгилларни шод этишни яхши кўраман. Бу аёл ҳафтада бир кун келади. Ёлғиз Аллоҳга қасамки, шу аёл савдо қилган куни жуда кўп фойда қиламан ва ўзим кутмаган томондан ризқим зиёда бўлади…

Ҳалиги харидор баққолнинг бу тутган йўлидан ўзини кўз ёшдан  тутиб туролмай, баққолнинг пешонасидан ўпди…

Одамларнинг эҳтиёжларини қондиришнинг шундай лаззати борки, уни фақат тажрибадан ўтказган одамгина ҳис қилади…

“Ризқни садақа ила қидиринглар!”… Аллоҳ иқболингизни берсин!

Араб тилидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси

Баҳодир Баҳромжон ўғли таржимаси

29830cookie-check“Ризқни садақа ила қидиринглар!”
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

1 та фикр мавжуд
  1. Bahodir

    “Ризқни садақа ила қидиринглар!” номли маколан олтинчи каторида “танига” деган сузни тугрилаб, “таниган” дейиш кк.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!