islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бошланди

16-20 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бўлиб ўтади.

Форум доирасида 16-17 май кунлари Тошкентда кўп миллатли жамиятда конфессиялараро мулоқотни  ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, диний эркинлик масалаларида  қонун устуворлигини  таъминлаш, турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш бўйича  илғор амалиёт билан танишиш юзасидан илмий-амалий  семинарлар ўтказилади.   

18 май куни форум иштирокчилари учун Самарқандшаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташрифни ўз ичига олган танишув саёҳати кўзда тутилган

19 майда Бухоро шаҳридаДекларациялар мулоқотифорумининг асосий тадбири бўлиб ўтади. Унда илмий-амалий семинарлар  сарҳисоб қилинади, эътиқод эркинлигива динлараро мулоқотни таъминлаш масалалари бўйичафикр алмашилади ҳамда  келгусидаги ҳамкорлик истиқболибелгиланади

Тадбир доирасида, шунингдек, диний бағрикенглик, эътиқодэркинлиги ғояларини халқаро даражада қарор топтиришмақсадида 2016-2020 йилларда қабул қилинган Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак, Пунто-дел-Эстедадекларацияларининг тақдимоти ўтказилиб, уларнингмазмун-моҳияти  муҳокама қилиниши режалаштирилган

Форум якуни бўйича “Бухоро декларациясиқабулқилинади. Ҳужжатда Ўзбекистон тажрибасидан келибчиқиб, жаҳон  ҳамжамияти билан  дунёда маърифат ва диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш, шунингдек, турли динлар ўртасидаги мулоқотникучайтиришга бўлган чақириқ ифодаланади

ТИИ матбуот ҳизмати

300420cookie-check“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: