«Хорижий ҳамкорларимиз билан мулоқот учун тизимли платформа яратиш муҳим ва бугун ўз ишини бошлаган форум айнан шу мақсадга қаратилган. Чунки бугунги кунда башарият юзлашаётган кескин зиддиятларни ечиш, биринчи навбатда дунёдаги асосий муаммо – ўзаро ишонч дефицити, маданият ва цивилизациялар ўртасида ўзаро тушиниш танқислигини бартараф этиш билан боғлиқ.

Шак-шубҳа йўқки, ҳозирги замондаги низолар, халқаро терроризм, экстремизм ва зўравонликнинг тубида, энг аввало, жаҳолат ва адоват, иррационал, олдинги даврлардан мерос қолган, дунёқараш ётибди. Уларга қарши кураш, биринчи навбатда, маънавият, маърифат, талим, мулоқот эвазига олиб борилмоғи лозим.

Яна ва яна такрорлашдан тоймаслигимиз керак: терроризм, тажовузкор экстремизмни муайян бир дин билан боғлаш зинҳор ва зинҳор мумкин эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диний эътиқод радикал оқимларга қўшилишнинг асосий омили эмас. Динлар, маданиятлараро бағрикенглик ва уйғунликни қарор топтириш, ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш – умумий вазифамиздир. Аминманки, ушбу форум айнан шу мақсадга ҳизмат қилади», – деди Сенат расмийси.