islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад талабалари Татаристондаги Қуръон муобақасида иштирок этади

17-20 май кунлари Қозон шаҳрида Аллоҳнинг каломини мусулмон ёшлари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур Қуръон мусобақсида қатнашиш учун Тошкент ислом институти талабалари Муҳаммад Юсуф қори Ҳомидов ва Нозима Нажмиддинова Қозон шаҳрига етиб бордилар.
Мусобақа Татаристон президенти Рустам Минниханов ташаббуси билан ўтказилмоқда.
Республика ёшлар масалалари вазири Тимур Сулаймоновнинг айтишича, Қуръон мусобақалар Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Ёшлар пойтахти мақомига эга шаҳарларда ўтказилмоқда.
Қуръон мусобақалари бунгача ИҲТнинг Ёшлар пойтахти сифатида Дакка, Доҳа, Фес, Шероз ва Истанбулда ўтказилган.
Мусобақага Евроосиё ва Африканинг 25 давлатидан, Буркина-Фасо, Миср, Индонезия, Покистон, Буюк Британия, Уганда, Жазоир, Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон, Фаластин, Яман, Баҳрайн, Чад, Нигерия ва бошқа давлатлардан 70 дан ортиқ аризалар келиб тушган.
Мусобақада 30 нафар хорижлик ва 20 нафар Россия ҳудудларидан келган иштирокчилар қатнашди.
Ташкилотчилар танлов иштирокчилари учун маданий дастур ҳам тузганлар: Қозон бўйлаб экскурсиялар, Булғор музей-қўриқхонаси ва бошқа диққатга сазовор муассасаларга ташрифлар назарда тутилган.
Ғолибларга Татаристон Президенти мукофоти топширилади, шунингдек, Россия мусулмон тадбиркорлари уюшмасининг махсус мукофоти соҳиби ҳам аниқланади.

ТИИ Матбуот хизмати

301060cookie-checkОлий маъҳад талабалари Татаристондаги Қуръон муобақасида иштирок этади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: