Тошкент ислом институтининг 2021-2022 ўқув йили Модуль таълим шакли битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация жорий йилнинг 25-26 май куни ўтказилади.
“Араб тили” ҳамда “Ақоид ва фиқҳ” фанларидан ёзма шаклида ўтказилган Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA кафедраси мудири, фан доктори (D.Sc.) Неъматуллоҳ Муҳаммедов, Манбалар ҳазинаси мудири ўринбосари, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти Бурҳониддин Аҳмедов, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Тиллар кафедраси мудири Ё.Бухарбоев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов, ўқитувчилар С.Аҳмедов, А.Абдуллаев, А.Тўхтаев, У.Ҳасанов мавжуд.
Якуний аттестациядан сўнг талабалар битирув диплом ишларини ҳимоя қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув йилида Модуль таълим шаклини 118 нафар талаба битирмоқда.
Маълумот учун, ТИИ Модуль таълим шаклида республика масжидларида фаолият юритаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар тўлов-контракт асосида 3 йил таҳсил олади.
ТИИ Матбуот хизмати