islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти талабалари “Баркамол авлод-2022” спорт мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг талабалари ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақасининг республика босқичи жорий йилнинг 27-28 май кунлари Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилади.

Тошкент ислом институти талабалари “Баркамол авлод-2022” спорт мусобақаси республика босқичида муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.  Мусобақанинг республика босқичига борадиган иштирокчиларни аниқлаш мақсадида Тошкент ислом институти талабалари ўртасида саралаш босқичи мусобақаси бўлиб ўтган эди.

Кураш, тош кўтариш, стол теннис ва шахмат спорт турлари бўйича ўтказилган саралаш беллашувларидан қуйидаги талабалар республика босқичига йўл олган эдилар:

  • Кураш бўйича 2 курс талабаси Гадоев Фурқат;
  • Тош кўтариш бўйича 2 курс талабаси Борамбаев Айбек;
  • Шахмат бўйича 3 курс талабаси Юнусов Отабек;
  • Стол тенниси бўйича 3 курс талабаси Турсунов Абдулаҳад;
  • Стол тенниси бўйича 3 курс талабаси Солиева Муслима;
  • Шахмат бўйича 2 курс талабаси Салеива Биби-Айша.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3та олий ва 10та ўрта махсус диний таълим муассасалари мавжуд.

ТИИ Матбуот хизмати

303230cookie-checkТошкент ислом институти талабалари “Баркамол авлод-2022” спорт мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: