islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маййитнинг тириклар зиммасидаги ҳаққи

“Мўмин мўминга нисбатан баъзиси-баъзисини мустаҳкам тарзда ушлаб турган бино сингаридир”.(Имом Бухорий ривояти)

Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни деворлари пишиқ қурилган бир бинога ўхшатмоқдалар. Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилади:

Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг”. (Анбиё сураси,92-оят)

Яъни мўминлар бир уммат – бир жасаддирлар. Ундаги бир аъзо бошқа аъзодаги дардни ҳис қила олади. Нўъмон бин Башир разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламданривоят қилган ҳадисда шундай марҳамат қилинади:  “Мўминларни ўзаро меҳр-муҳаббатда бир танадек эканларини кўрасиз. Агар танада бирон аъзо касалланса, ундаги бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўлишади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Шу сабабли ҳам ушбу бирликни муҳофаза қилиш учун ислом бир мусулмонни бошқа мусулмонда ҳақлари борлигини белгилаб қўйди. Бу ҳақлар инсоннинг ҳаётдан кўз юмиши билан тўхтаб қолмайди. Балки бу алоқа уни ювиш, кафанлаш, жаноза намозига иштирок этиш ва қабрига кузатиб бориш бўлган охирги видолашув билан ҳам давом этади. Демак, инсон вафот этгач мусулмонларнинг зиммасига унинг тўртта ҳаққи вожиб бўлади. Бу ҳақлар фарзи кифоя бўлиб, мусулмонлардан маълум кишилар бу ҳақларни бажарса, бошқалардан соқит бўлади. Аммо уларни ҳеч ким бажармаса, барча гуноҳкор бўлади. Маййитнинг тириклар устида қуйидаги  ҳақлари мавжуд:

1. Ювиш    

2. Кафанлаш

3. Жаноза ўқиш

4. Дафн қилиш

Тошкент ислом институтида ҳам фиқҳ фанидан  “Маййитни ювиш ва кафанлаш”  мавзуси бўйича  ўрганилган назарий илмларни амалиётда татбиқ этиш мақсадида амалий машғулот ўтказилди. Ушбу машғулотга  Шайҳонтоҳур туманида ғассоллик фаолиятини олиб борувчи маҳалла фаоли Исмоилова Марям опа ҳамда  Ўзбекистон мусулмонлари  идораси  “Хотин-қизлар масалалари бўйича”  бўлим етакчи мутахассиси Абубакирова Мунира опа ташриф буюришди.  

Машғулотда  талабаларга маййитни ювиш, кафанлаш фазилати, масъулияти, маййитни ювишда ғассол қандай бўлиш кераклиги, халқимиз орасида маййитни ювишга оид учраётган турли камчиликлар, бидъат, ирим-сиримлардан сақланиш лозимлиги ҳақида сўзлаб берилди. Ғассоллик фаолиятини олиб борувчи Марям опа вафот этган аёл маййитни қандай ювиш, кафан бичиш, маййитни кафанлаш ишларини кўрсатиб бериб, ювиш, кафанлашга оид турли вазиятларда қандай йўл тутиш керакли бўйича маслаҳатлар бердиМашғулот сўнгида талабалар ушбу амалий дарс бўйича қизиқтирган саволларини беришди. Зеро бу ҳақларни  суннатда келганидек тўғри  ўрганиш  ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.

Тошкент ислом институти “Ақоид вафиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи Зойирова Ҳ.

303290cookie-checkМаййитнинг тириклар зиммасидаги ҳаққи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: