islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ақида амалларнинг нигизидир

   “Ақоид” илмининг асосий ғояси ва кўзлаган мақсади бандаларнинг динга бўлган ишончини, диний эътиқодларини мустаҳкамлаш ҳамда улар тўғрисидаги барча шак-шубҳалардан муҳофаза қилиш, энг муҳими, бошқа барча шаръий илмлар каби бандаларни икки дунё саодатига мушарраф қилишдир. Шy сабабли соф исломий ақийда, банданинг бу дунёда соғлом инсон табиатига хос ҳаёт кечириб, охиратда ҳам саодатманд бўлишига сабаб бўладиган асосий омил саналади. Бу хусусда улуғ мутасаввиф олим                 Сўфи Оллоҳёр:

“Диёнат беҳидур (илдизидур) илми ақоид

Томурсиз шоха сув бермак на фоид”

дея ақоид илми динимизнинг асосий илдизи эканлиги, бу илдиз асосида бажарилмаган амаллар бандага ҳеч қандай наф келтирмаслигини баён қилганлар.

Ислом тарихидан бизларга маьлумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари йўлини маҳкам тутиб, «Аҳли сунна вал жамоа” номи билан ҳақ йўлда доимо собитқадам бўлиб келаётган улкан жамоа бор. Зеро, бу жамоа Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам башорат берган ягона нажот топувчи уммат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:

“Бани Исроил 72 тоифага бўлинди. Менинг умматим 73 тоифага бўлинади. Уларнинг барчаси дўзахда бўлади, фақат бир тоифа бундан мустаснодир, дедилар. Шунда (Саҳобаи киромлар): “Улар кимлар эй, Аллоҳнинг Расули”, дейишди. “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлида бўлганлардир”, дедилар. (Термизий ривояти.)

Бугунги кунда юртиммиз мўмин мусулмонлари анашундай жамоа фиқхда Ханафий ақидада эса Мотуридий мазхабларида азалдан ибодат қилиб келяптилар, шундай бўлсада айрим адашган инсонларни борлиги уларни бу мазхаблариммизга асоссиз айтаётган сўзлари учраб турмоқда. Биз эътиқод қилаётган Ханафий мазхабиммиз тўғридан тўғри саҳобаи киромларга улар орқалик эса расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланади, бу эса биз ибодат ва эътиқод қилиб келаётган ахли сунна валжамоа мазхаби ишончли ва мўтабарлигидан далолатдир.

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти модул талим тизми 3-босқич таоабаси Юнусов Илҳомжон.

305880cookie-checkАқида амалларнинг нигизидир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: