Тошкент ислом институтининг 2021-2022 ўқув йили Кундузги таълим шакли битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация бошланди.
“Араб тили” ҳамда “Ақоид ва фиқҳ” фанларидан ёзма шаклида ўтказилган Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, Тиллар кафедраси мудири Ё.Бухарбоев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов, ўқитувчилар С.Аҳмедов, А.Абдуллаев, А.Тўхтаев, У.Ҳасанов мавжуд.
Якуний аттестация жараёнларини кузатиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси, Тиллар кафедраси ўқитувчиси Ш.Чўлпонов ташриф буюрди.
Якуний аттестациядан сўнг талабалар битирув диплом ишларини ҳимоя қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув йилида кундузги таълим шаклини 92 нафар талаба битирмоқда.
ТИИ Матбуот хизмати