islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида “Май – Ҳадис илмлари фан ойлиги” деб белгиланган.

Шу муносабат билан май ойи давомида ТИИ “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан омма учун “Ҳадис ва ҳадис китобларини ўрганамиз” номли, ҳамда талабалар учун “Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис илмларини ўрганамиз” номли викторина-танлови ўтказилди.

Кўпчилик катта иштиёқ ила тест-саволларда ўз билимларини ишга солиб фаол иштирок этдилар.

Танлов ғолиблари аниқланди. Ва ғолиблар муносиб тақдирланиш учун Тошкент ислом институтига таклиф қилинди.

Ғолибларни тақдирлаш ТИИнинг асосий биносида, жума намозидан кейин ўтказилди.

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шаджалилов ғолибларга биринчи даражали диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширдилар.


ТИИ Матбуот хизмати

307480cookie-checkТошкент ислом институтида “Май – Ҳадис илмлари фан ойлиги” деб белгиланган.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: