islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИБН АЛ-АСИРНИНГ “АЛ-КАМИЛ ФИТ-ТАРИХ” АСАРИНИНГ ИСЛОМ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ

Тарихни ўрганиш барча замонларда долзарб бўлиб келган. Тарихнинг ёзилгану – ёзилмаган жабҳалари, сақлангану – сақланмаган обидалари бисёрдир. Уларни асли каби тадқиқ этиш, текшириб чиқиш,  хронологик тартиблаш ва якунда жамлаб, яхлит китоб холига келтириш ўта машаққатли ва меҳнатталаб, шу билин бирга узоқ муддатли ишдир. Тарихда бу каби масъулиятталаб ишни уддалашга саноқли кишиларгина муваффақ бўлишган. Ана шундай олимлардан бири –  Ибн ал-Асирдир. Унинг машҳур «Ал-Камил фит-тарих» асари ўз даврининг йирик манбаасидир. У манбаашунослик нуқтаи-назаридан кўплаб минтақалар, хусусан, Хуросон ва Моварауннаҳрнинг ХIIIII асрлардаги тариҳни ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Асар, хоҳ универсал, хоҳ замонавий бўлсин, тариҳнинг турли жанрларини ўзида жамлаган. Жанрларнинг хилма-хиллиги асарнинг айнан бирор ёшга қаратилмаганини, балки, барча ёшдагиларни қамраб олганлигини кўрсатди. Бундай жанрли тариҳнавислик – ислом тарихшунослигининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бинобарин, Ибн ал-Асир ҳам, ўзининг тарих фалсафаси асосида, ислом тарихшунослигида тарих тушунчаси ва тарихшунослик усулларига ўзгаришлар киритган етакчи тарихчилардан бири ҳисобланади.

Иззиддин Ибн ал-Асир ал-Жазарий сифатида машҳур бўлган Абу-л-Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдул-Карим ибн Абдул-Воҳид аш-Шайбоний Месопотамиянинг (Ироқ) Дижла дарёси юқори оқимидаги Мосулдан уч кунлик масофада жойлашган Жазират ибн Умар шаҳрида туғилган. Унинг нисбаси бўлган «ал-Жазарий» ҳам шундан келиб чиққан. Тариҳчи ибн Халликон унинг туғилган аниқ санасини – ҳижрий 555 йил Жумадул-аввал ойининг тўртинчи куни, милодий1160 йил 13 май деб қайд этган. Отаси Абул-Карам Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдул-Карим ибн Абдул-Воҳид аш-Шайбоний Мосулдаги Зангийлар ҳукуматининг юқори мартабали амалдори – «Раис ад-девон» нинг ҳамда Мосул вазирининг Жазират Ибн Умар шаҳридаги вакили бўлган. Унинг учта ўғли бўлиб, уларнинг ҳар бири йирик олим бўлиб етишган ҳамда ислом оламида, айниқса, муҳаддислик, тариҳ ва филологияда катта шухрат қозонганлар. Иззиддин ибн ал-Асир уларнинг ўртанчаси бўлган.  Акасининг исми Мажиддин, укасининг исми эса Зиёвуддин бўлган. Ибн ал-Асирнинг оиласи Бани Шайбон араб қабиласидан эди. Ибн ал-Асирнинг оиласи обрўли оила бўлиб, Зангийлар даврида давлат бошқаруви билан чамбарчас боғланган. Ал-Асир номи унинг турли соҳалардаги, хусусан, тарихдаги тажрибаси учун берилган. Унинг тарих фанидаги махорати бу соҳага иштиёқидан келиб чиққан. Ибн ал-Асир илми унинг «ал-Камил фит-тариҳ» номли тарихий асарида аввалги ва кейинги воқеаларни ёд олиши, ҳамда араб тилидан кенг билимга эга бўлишида яққол намоён бўлади.

Модул таълим тизими битирувчи талабаси Рустамов Рашид

308991cookie-checkИБН АЛ-АСИРНИНГ “АЛ-КАМИЛ ФИТ-ТАРИХ” АСАРИНИНГ ИСЛОМ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ
1 та фикр мавжуд
  1. Насруллох

    Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва брокатуху ал камил фиттарихни рус тилидаги аудиосини эшитдим мўғулларни кириб келишидан бошлаб ўзбек тилига китобларини таржима қилинса ёшларимига яхши бўлар эди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: