islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тартибли ва фидойи ходим

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходимларни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд.

Республика олий таълим муассасаларида узоқ йиллар фаолият юритган ҳаётий тажрибага эга ходим Тўлқин Норматов Тошкент ислом институти девонхона бўлимида ишлаб келмоқда.

Тўлқин Норматовнинг сермаҳсул фаолиятини қадрлаш ва табаррук ёшдаги меҳнатини эътироф этиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган ректор Уйғун домла Ғафуров, Т.Норматовнинг хат-ҳужжат ишларидаги билими, ёшларга хос шижоати, қатъий меҳнат интизомига эга намунали ходим сифатида қадрланишини таъкидлади. 60 ёшни қаршилаётган домлага касбий ва оилавий ютуқ ҳамда барака тилаб, Тошкент ислом институти жамоаси номидан табрикнома ҳамда эсдалик совға топширди.

“Аслида ҳар қандай табрик замирида инсоннинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малака­маҳоратига чуқур эҳтиром ётади.

Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг эл­юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар.

Шундай шодиёна дамларда инсон умрининг тарихга айланган зарварақларига назар ташлар экан, унинг ҳаёт йўли ва мазмуни ёрқин намоён бўлади. Бу борада Сиз азиз инсоннинг босиб ўтган йўлингиз ҳар биримиз учун ибратдир.

Зеро, одамлар орасида ҳақиқий одам шу бўладики, ундан бошқа одамлар манфаат кўрадилар. Одамийлик туфайли одам шуҳрат топади, танилади ва билинади.

Биз Сизда ана шундай одамийлик, олижаноблик, сахийлик, тўғрисўзлик фазилатларини кўрамиз ва Сизни намунали оила бошлиғи, азиз фарзандларингизнинг меҳрибон отаси, шириндан-шакар набираларнинг бобоси деб биламиз.

Қилган эзгу ишларингиз-у, меҳнатларингиз роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш Сиз азиз инсонга насиб этсин”, дейилади табрик матнида.

Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шожалилов, Умумий бўлим бошлиғи М.Мирисмаилов, Ижтимоиф фанлар кафедраси мудири О.Тангиров сўзга чиқиб, ҳамкасби Т.Норматовнинг инсоний, касбий фазилатлари тўғрисида гапирдилар.

Тадбир сўнгида, Тўлқин Норматов ҳамда Олий маъҳадда фаолият юритаётган фидойи устозлар ва ходимлар ҳаққига дуои хайрлар қилинди.

ТИИ Матбуот хизмати

309760cookie-checkТартибли ва фидойи ходим

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: