islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исҳоқхон ибрат

Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиларидан бўлиб, 1862 йилда Наманган яқинидаги Тўрақўрғон қишлоғида туғилган. Дастлабки маълумотни эски мактабда, сўнгра онасининг қўлида олади. Кейинроқ Қўқонга бориб мадрасага ўқишга киради. Исҳоқхон Ибрат 1886 йилда мадрасани тугатиб, Тўрақўрғонга қайтиб келади. У ўз фаолиятини педагог сифатида қишлоқда маърифат тарқатиш билан бошлади. Ўша йили эски маҳаллий мактаблардан анча фарқ қилувчи янгича мактаб очади.

Исҳоқхон Ибрат 1887 йилда ҳаж сафарига отланади. Сўнг у Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳатни давом эттиради. Европанинг Истамбул, София, Афина, Рим каби марказий шаҳарларида бўлди, анча вақт Жидда шаҳрида истиқомат қилади, Бомбей ва Калкуттада яшайди. Исҳоқхон у ерларда кўп ишлатиладиган араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини мукаммал ўрганди. У 1896 йилда ўз ватанига қайтиб келди.

Тўрақўрғонда янги усул мактабини очган (1907), ўз қишлоғида «Матбааи Исҳоқия» номли литография ташкил қилган (1908). Исҳоқхон Ибрат янги мактаблар очиш, ўқитувчилар тайёрлаш, аёлларни илм-маърифатли қилиш ишларида фаол қатнашган. Ўз шеърлари («Тарихи чопхона», «Маданият ҳақида маснавий», «Газета хусусида», «Қалам»)да маҳаллий ва чор амалдорлари кирдикорларини фош этган («Илми Ибрат», шеърий тўплам, 1909).

1901 йилда араб, форс, ҳинд, турк, ўзбек ва рус сўзларидан таркиб топган «Луғати ситта-алсина» («Олти тилли луғат») асарини босмадан чиқаради. Мазкур луғат жадид мактабларида шарқ ва рус тилларини ўрганишда бирдан бир қўлланма сифатида фойдаланиб келинди.

Исҳоқхон Ибрат 1912 йилда ёзувлар тарихига бағишланган, асарида лотин, юнон, хитой, қинд, араб, Кирилл ёзувининг келиб чиқиши, ривожланиш тарихи ҳақида маълумот берилган «Жомеъ ул-хутут» («Ёзувлар мажмуаси») асарини яратди ва ўз матбааси «Матбаайи исҳоқия»да босмадан чиқарди.

Ибрат чин қалбдан ўз халқининг илмли, маърифатли бўлишини истади. Кейинги 20-йил ичида 14 та илмий-тарихий, лингвистик асар ёзди. 30 йиллик поэтик ижодининг мажмуйи бўлмиш «Девони Ибрат» шеърлар тўпламини тузди. Тарихшуносликка оид «Тарихи Фарғона», «Тарихи маданият» ва «Мезон уз-замон» илмий асарларини яратди.

Исҳоқхон Ибрат «Туркистон вилояти газети», «Садои Туркистон», «Садои Фарғона» газ. ларига ёзган мақолаларида фан, маърифат ва маданиятни тарғиб этган.

Ибратнинг сўнгги йиллардаги ҳаёти анча таҳликали ўтди. 1935 йилдан у ҳамма лавозимлардан олиб ташланди. 1937 йилнинг апрел ойида 75 ёшли кекса шоир ва маърифатпарварни ҳибсга оладилар. Ибрат Андижон турмасида вафот этади.

Исҳоқхон Ибрат қабрининг қаердалиги номаълум.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 14-ўрта мактаб ва Тошкентдаги бир кўчага Исҳоқхон Ибрат номи берилган

ТИИ 4-курс талабаси

Тухтасинов Шохрух

311120cookie-checkИсҳоқхон ибрат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: