islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Туркистонми ёки Ўрта Осиё ?

Туркистон; ғарбий Туркистон, шарқий Туркистон, Афғон Туркистони яъни жанубий Туркистон ҳамда Эрон Туркистони ўлароқ 4 қисмга бўлинади. Афғонистон ҳудудидаги жанубий Туркистон Афғонистоннинг муҳим шаҳри бўлган Мазори шарифни ўз ичига олган бўлса, Эрон Туркистони эса Эроннинг Астробод ва Дарагиз шаҳарларини ўз ичига олган. 

Биз учун Ғарбий ва Шарқий Туркистон муҳим, чунки бу қисмлар Туркистоннинг юрагини ташкил қилади. Ғарбий Туркистон эса бугун Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ерларини ўз ичига қамраб олган. Турк тарихининг бошланғич нуқтаси, Уйғур Туркларининг ватани, ҳозирги кунимизда афсуски Хитой ишғоли остидаги Шарқий Туркистон “Осиёнинг қалби” ўлароқ тарихга мухрлангандир. Шарқий Туркистон туркийликнинг она ватани, туркий маданият ва урф-одатининг асосидир. Кўркут масаллари, Қутадғу Билиг, Дивону Луғат ут-Турк каби ўз даврининг буюк асарларининг аслий бешигидир.    

Ҳақли савол туғилади аслида, Туркистонми ёки Ўрта Осиё, булар орасида қандай фарқ бор? Кунимизда кўплаб давлатларга йўналган фитналар ва таҳдидларни гувоҳи бўлмоқдамиз. худди шу каби Совет Иттифоқи ўлкамизга кириб келган онда, халқимизнинг бир миллатга мансублик шуурини йўқ қилишлик ва Туркистонни ўз Империясининг тамал устунларидан қилмоқлик учун “Туркистон” номининг қўлланилишлигига ҳеч бир шаклда таҳаммул қила олмади. Натижада, Туркистон 1925 – йилдан бошлаб Совет терминалогиясида “Ўрта Осиё ва Қозоғистон” номи илгари сурилди. Шунингдек, ғарблик тадқиқотчилар ҳам 1950 – йилдан бери бу даврга қадар, бир Совет таъбири бўлган “Ўрта Осиё” ни қўлламоқликдан ҳеч чекинмадилар. Бу орқали дунё ва Ислом оламида “Туркистон” сўзини унутилишлик ғоясига хизмат қилдилар. 

Хулоса ўрнида шуни зикр қилмоқ керакки, тарих ҳар доим ҳам бизга тўғри сўзламаслиги мумкин, аммо ундан тўғри хулосалар чиқара билсак, ўзимизни ва ўлкамизни баъзи ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилган бўламиз.   

Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси Ортиқбоев Хожиакбар.

311300cookie-checkТуркистонми ёки Ўрта Осиё ?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: