islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муватто китоби ҳақида

Маълумки, Имом Моликнинг “Муватто” ҳадис тўпламини бир неча ровийлар у зотнинг ўзларидан бевосита ривоят қилганлар. Бу Битирув Диплом Ишида ровийлардан Имом Муҳаммад ҳамда Яҳё ибн Яҳё Лайсийлар ривоятларининг қиёсий таҳлили ўрганилиши режа қилинган. Ҳар икки имом ривоятлари орасида кескин фарқ бор бўлиб, изланишлар натижасида буларнинг сабаблари қуйидагилардан иборат экани хулоса қилинди:

1. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ “Муватто” китобидан 30 йил дарс берганлар. Имом Муҳаммад у зотдан дастлабки 10 йилда ҳадис эшитиб, уни ривоят қилган бўлсалар, Имом Лайсий эса Имом Моликнинг вафотларидан 40 кун олдин у зотдан “Муватто” китобини эшитиб, сўнг ривоят қилганлар. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ икки имом ривоятлари орасидаги муддатда ўз китобларини бойитиб борганлар.

2. Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ “Муватто” китобидаги бир бобга тегишли бир-бирига зоҳиран қарама-қарши бўлган бир нечта ҳадислардан фақатгина ўзларининг ижтиҳодига мувофиқ келганларини ривоят қилган бўлсалар, Имом Лайсий эса китобдаги барча ривоятларни келтирганлар.

3. Битирув диплом иши мавзусига “Намоз китоби” обект қилиб танланган. Бунинг сабаби шундаки, Имом Молик роҳимаҳулоҳ ўз китобини “Намоз вақтлари китоби” билан бошлаганлар. Сунан китоблари тартиби каби “Таҳорат китоби” билан бошламаганлар. Бироқ бу ўринда икки имом ривоятида келтирилган таҳоратга оид ҳадислардаги фарқлар қиёсий таҳлил қилинган. Сабаби шундаки, Имом Муҳаммаднинг ривоятида ҳам, Яҳё ибн Яҳё Лайсийникида ҳам намоз вақтларига оид ҳадислардан кейин таҳоратга оид ҳадислар келтирилган. Шунинг учун, бу бобнинг биринчи параграфида икки имом ривоятларидаги фарқларнинг қиёсий таҳлилига таҳоратга оид ҳадислар танланди. “دار القلم” нашриётига кўра Имом Муҳаммаднинг “Муватто”ларида таҳоратга оид ҳадислар бобини “Таҳорат китоби” деб келтирилмаган. Имом Лайсийнинг “مؤسسة الرسالة ناشرون” нашриётида чоп этилган нусхасига кўра бўлса, “Таҳорат китоби” дея зикр қилинган.

4. Имом Муҳаммаднинг “دار القلم” нашриётида чоп этилган китобларида таҳоратга оид 85 та ҳадис келтирилган бўлса, “مؤسسة الرسالة ناشرون” нашриётига кўра Имом Лайсийнинг китобларида 82 та ҳадис зикр қилинган.

ТИИ 4- курс талабаси

Тожибоев Муҳаммадризо

311920cookie-checkМуватто китоби ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: