islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Институтимиз талабаси Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди

9 апрель куни Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 2-курс талабаси Адҳамжон қори Отахонов 30 пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёр қори Аҳматқуловларга бир кунда, бир ўтиришда (намозга, таомланишга, таҳоратга чиқишлар мустасно) ёддан ўқиб берди. Адҳамжон қори бомдод намозидан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, хуфтон намозидан кейин Қуръонни тўлиқ ўқиб тамомлади. Хатм сўнгида Жаҳонгир қори Неъматов томонидан хатми Қуръон дуоси ўқилди.

31280cookie-checkИнститутимиз талабаси Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: