islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Хушуъ ва хузуъ»

4-савол: Аллоҳ таоло Мўминун сураси, 1-2-оятларида айтади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ ۝ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

«Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир»

Яна Аллоҳ таоло айтади:

اِنِ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ

«Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин» (Аҳзоб сураси, 32-оят).

Қуръон истилоҳида хушуъ ва хузуънинг фарқи нимада?

4-жавоб: Хушуъ” “хузуъдан фарқ қилади, чунки, биз ўзимиз қўрқадиган Зотнинг жалолига бўлган ҳақиқий ҳаяжонимиз туфайли Ундан қўрқамиз. Аммо хузуъ эса, нифоқ ва хавфнинг, бир нарсадан сақланиш ва виқорнинг ўрнига такаллуф қилиш билан бўлади. Араблар бир киши ҳақида, унинг қалби бўйсунди (хушуъ қилди), дейишади, қалби хузуъ қилди, демайдилар.

Хушуъ қилиш қалбнинг амалларидандир. Агар овоз бўйсунса ёки юз, кўз бўйсунса, бу фақатгина қалбнинг хушуъси сабабидан бўлади. Қуръоннинг «хушуъ» истеъмолидаги баёни «хошят»нинг истеъмолига ўхшашдир. Қуръондаги барча хушуълар Аллоҳ таолодандир. Масалан:

وَيَخِرُّونَ لِلْأَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَزِيدُهُمْ خُشُوعًا

«Ва юзлари ила йиқилиб йиғларлар ва у хокисорликларини зиёда қилур» (Исро сураси, 109-оят).  

وَيَدْعُونَنَا رَغَبًا وَرَهَبًا وَكَانُوا لَنَا خَاشِعِينَ

«Улар Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар» (Анбиё сураси, 90-оят).  

وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ

«Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир» (Бақара сураси, 45-оят).  

خَاشِعِينَ لِلَّهِ لَا يَشْتَرُونَ بِآيَاتِ اللَّهِ ثَمَنًا قَلِيلًا

«Албатта, аҳли-китоблардан.., Аллоҳга ўзини хор тутиб бўйин эгадиганлари, Аллоҳнинг оятларини арзон баҳога сотмайдиганлари бордир…» (Оли Имрон сураси, 199-оят).  

أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ

«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш… вақти келмадими?» (Ҳадид сураси, 16-оят).  

وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ خَاشِعَةٌ

«Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқинч билан тўладир» (Ғошия сураси, 2-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

313800cookie-check«Хушуъ ва хузуъ»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: